Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Telegram kanalining logotibi mubashshirahmad — Mubaşşir Ahmad
Kanaldagi mavzular:
Улашинг
Мадинам
Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 90.70K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 311

2022-06-02 12:32:02 - Эшак сотиб оламан.
- Худо хоҳласа, дегин.
- Пул чўнтакда, эшак бозорда. Худо хоҳласа, дейдиган ҳолатмас.
Пулини ўғирлатиб, кайфиятсиз қайтди.
- Нима бўлди?
- Пулимни ўғирлатдим, Худо хоҳласа..

@MubashshirAhmad
24.2K views09:32
Ochish/sharhlash
2022-06-02 09:29:52
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳуга: "Сиз онасига энг яхши муомала қилувчи кишисиз. Шундай экан нега онангиз билан бир лаганда таом еганингизни кўрмаймиз?", дейишганда, ул зот шундай жавоб қилдилар: "Кўзлари тушган нарсага олдин қўлимни узатиб қўйиб, онамга оқ бўлишдан қўрқаман!"

https://t.me/MubashshirAhmad
25.3K views06:29
Ochish/sharhlash
2022-06-02 07:38:55
Бу кеч сен ҳақингда ёздим. Қаламим гуллади.. она!

@MubashshirAhmad
22.5K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-06-02 05:18:02
Ҳеч бир иборага "Дил ба ёру, даст ба кор"да бўлганидек хиёнат қилинмаган бўлса керак.
Уни намоз ўқимасанг ҳам, ибодат қилмасанг ҳам, Худо қалбингда бўлса кифоя, дея талқин қилинади. Яъни бошқача айтганда "Зато кўнгил тоза".
Аслида эса тариқат пешвоси Хожа Баҳоваддин Нақшдбанднинг бу сўзлари тариқат қоидаси бўлиб, унинг маъноси:

"Аллоҳнинг зикрини доим ёдингда тут! Бир лаҳза ҳам ғафлатда бўлма! Шу даражадаки, ҳатто қўлинг ишда бўлса ҳам, Аллоҳнинг зикрини тўхтатма!"дир.

Демак, бу иборани рўкач қилиб, нафақат фарз ибодатларни тарк этиш мумкин эмас, балки нафл ибодатларда ҳам бардавом бўлиш кераклиги уқтирилади. Жумладан намозда ҳам.

https://t.me/MubashshirAhmad
8.7K views02:18
Ochish/sharhlash
2022-06-01 18:22:51 Исломдаги илк ақидавий бўлинишлар. Машҳур ақидавий фирқалар


14.1K views15:22
Ochish/sharhlash
2022-06-01 18:15:21 Барака недир?!

У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади.

Шайх Али Тантовий

@MubashshirAhmad
17.5K views15:15
Ochish/sharhlash
2022-06-01 15:15:22 Отабек Бакиров ёзяптилар.

30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон.

Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. Биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз.

Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади.

Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.
Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди.

Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган.

Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди.

Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз?

Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди.

Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ.

Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@MubashshirAhmad
18.5K viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2022-06-01 14:22:37 Халқаро можаролар ва шахслар


16.4K views11:22
Ochish/sharhlash
2022-06-01 13:56:01
Аллоҳ биздан фазлини икки ўринда тўхтатади:
1. Ҳаққимиз йўқ нарсани;
2. Ўзимизга лойиқ бўлмаган нарсани сўраганимизда
.

Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
18.4K views10:56
Ochish/sharhlash
2022-06-01 08:50:46
​​"Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан".
("Зуҳо" сураси, 5-оят)

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай ваҳий қилганда, ул зот дедилар: "Менинг умматимдан бир киши дўзахда бўлар экан, мен рози бўлмайман!".

Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматга қайғулари ва меҳрибонликлари билан бирга ажойиб бир дарс ҳам бор:

МЎМИН МЎМИНГА ДОИМО ЯХШИЛИК СОҒИНИШИ КЕРАК!

Бугун ана шу буюк дарсдан ғафлатдамиз. Биродаримизни дўзахга "тиқаётганимизда", Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу дарсларини кўнгилдан бир ўтказайлик.

@MubashshirAhmad
22.9K views05:50
Ochish/sharhlash