2022-05-31 14:27:44
Маъноли ҳикояАнтропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади. Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди.
"Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди. Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди.
Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан:
"Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди!
Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди.
Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди.
Айман Ёғий https://t.me/MubashshirAhmad
20.8K views11:27