Get Mystery Box with random crypto!

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ أللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إله | Mubaşşir Ahmad

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

أللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر، أللهُ أكبر ولله الحَمْد


Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллааҳил-ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Ҳамду санолар Аллоҳ учундир.

Такбири ташриқ эртага 15 июн бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи куни 19 июн аср намозигача айтилади:
• 15 июн — 5 маҳал
• 16 июн — 5 маҳал
• 17 июн — 5 маҳал
• 18 июн — 5 маҳал
• 19 июн — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир мартадан айтиш вожиб саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намозидан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтишади.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@MubashshirAhmad