Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Telegram kanalining logotibi mubashshirahmad — Mubaşşir Ahmad
Kanaldagi mavzular:
Улашинг
Мадинам
Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 90.70K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 313

2022-05-30 09:01:21
Аъробийдан: "Дунёни қандай кўрдинг?" дея сўрашди. Жавоб қилди:
- Олиб қўйганини беради, бериб қўйганини олади. Худди ёш болага ўхшаб..

@MubashshirAhmad
21.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-05-30 07:31:02 АМАЛДОРЛИК МОҲИЯТИ

Қуйидаги ҳадиси шарифда номи зикр қилинган Ибн Лутбия - закот йиғувчи киши, яъни амалдор. Пайғамбар алайҳиссалом амалдорлик моҳиятини гўзал очиб берганлар. Энди уни ўзингиз ўқинг ва хулоса чиқаринг!

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Баний Сулайм аҳлидан садақа (закот) йиғишда Ибн Лутбия исмли бири кишининг хизматидан фойдаландилар, у закот йиғиб келгач, Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга ҳисоб-китоб бераётиб: “Бу (закот) сизники, бунисини эса менга ҳадя қилишди”, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом минбарга чиқиб: “Нега мен юборган хизматчи: “Бу сизга, буниси эса менга”, – деб айтади? Отаси ёки онасининг уйида қолганда, унга ҳадя улашишармиди? Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, кимки ўзига тегишли бўлмаган нарсани олса, у Қиёмат куни елкасида ҳанграётган туяни ёки маъраётган сигирни ёки баълаётган (қумалоғини ташлаётган) қўйни топади”, деб айтдилар”.

@MubashshirAhmad
20.8K viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash
2022-05-30 05:54:40 Агар сени афв қилса, сўрамасанг ҳам эҳтиёжларингни бераверади.

Ибн Қаййим

@MubashshirAhmad
6.9K views02:54
Ochish/sharhlash
2022-05-29 20:29:59
"Шернинг 75% уриниши муваффақиятсиз тугайди! Лекин бу ҳол уни такрор ҳаракат қилиб кўришдан тўсмайди. Унинг бу қатъийяти очлик сабабидан эмас.

Балки табиатнинг ҳаммаси тан оладиган "Бой берилган ҳаракатлар" қонуниятига ишонганидан бўлади. Фақат инсонгина бу қонунни инкор этади. Бир неча ҳаракатда муваффақиятга эришмагандан кейин ўзини омадсиз ҳис қила бошлайди.

"Дарҳақиқат ягона муваффақиятсизлик - уриниб кўришдан тўхташдир".

@MubashshirAhmad
18.5K views17:29
Ochish/sharhlash
2022-05-29 15:26:01 Бировларни керагидан ортиқ ўрганишга қизиқманг. Яхшиси доимо сизнинг кўзингизга кўринган яхшиликлари билан чекланинг. Яширин томонларини бандалар Раббисига қолдира қолинг.

Агар одамлар бир-бирларига нисбатан қалбларидаги нарсаларни билганларида эди, ўзаро қилич ушлаган ҳолда кўришишарди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad
26.1K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-05-29 12:25:06
Ҳимолай бургутларидан. Душманини қўрқитиш учун қалбаки кўз билан ўқраяр экан. Яхшилаб тикилинг, асл кўзини топасиз.

@MubashshirAhmad
27.6K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-05-29 10:29:59 БИЗ НЕГА ИЛМИМИЗГА АМАЛ ҚИЛМАЙМИЗ?!

Аллома Ферузободий хилватнинг турлари ҳақида сўзлаб туриб, шундай дейдилар:

"Иккинчиси - хилватлари фикр сафоси учун бўлганлардир. Улар буни маълумотлар талабидаги тушунчалари тўғри бўлиши учун қилишади. Бу нав хилват илмни ақл мезонида талаб қиладиган қавм учундир. Бу мезон жудаям нозик. У энг кучсиз ҳавои нафс билан ҳам истиқоматдан* чиқиб кетади" (Аллома Ферузободийнинг "Китобу сифрис-саодат" китобларидан).

Яъни, илм ладунний (Аллоҳнинг ҳузуридан келадиган илм) ва ақлонийга бўлинади. Ақлоний илм талабидагилар хилватдан ҳам фикр ва тааммул учун фойдаланишади. Бу билан фикр ва тушунчалари тўғри бўлишини таъминлашади. Лекин бу фикрлар зикрсиз бўлгани учун фақат ақллари тўйинади, қалблари эмас.

Ладунний илм талабидагилар эса, хилватларини фикр билан эмас, зикр билан ўтказишади. Чунки фикр бўлса, Ундан бошқани зикр қилган бўлинади. Уларнинг хилватлари Ҳақдан ҳақиқат илмини кўпроқ олиш учун бўлади. "Мен Мени зикр қилганнинг ҳаммажлисиман"дан** истифодани исташади. Шу сабаб уларга Илоҳий файз, фатҳ ва илмлар ҳосил бўлади.

Бу ўринда хилват воситасида фикримизни англатяпмиз холос. Мақсадимиз, ақлоний илмнинг ўзи билан истиқомат - тўғри йўлда мустаҳкам туролмаслигимизни кўрсатиш. Чунки руҳ ва қалб тўйинтирилмай, фақат ақл билан илм олиш, эгасини истиқоматда тутиб туролмайди. Шайх Ферузободий айтганларидек, у энг кучсиз ҳавои нафс билан ҳам истиқоматдан чиқиб кетади.

Демак, илмимизга амал қилмаслигимиз, дунёга мубтало бўлганимиз, ибодат ва амалларимиз ихлоссизлигини шу нуқтадан қидиришимиз керак. Тамаъ, ҳасад, адоват каби хасталикларимиз давоси мазкур фикрларда яширин эканини англашимиз лозим.

Яхшилаб мулоҳаза қилайлик!

-----
* Истиқомат - ҳақ йўлда бардавом туриш.
** Дайламий ва Байҳақий марфуъ ривоят қилишган ҳадис.

@MubashshirAhmad
20.5K views07:29
Ochish/sharhlash
2022-05-29 09:47:58
#Эълон
#биркунқолди

Болажонлар учун Араб тили курси бошланишига 1 кун қолди
!

Азиз болажонлар! Ёзги таътилда "Mezana" илм марказининг араб тили курсларига қатнашинг!

«Мезана» илм марказида 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болажонлар учун 3 ойлик араб тилида ўқиш, ёзиш ва тўғри талаффуз қилиш (фонетика) га мўлжалланган курсларимиз ўз фаолиятини бошлайди.

Ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума кунлари
09:00 (Ўғил болалар гуруҳи)
11:00 (Қизлар гуруҳи)

Эслатиб ўтамиз: Дарсларимиз 30-майдан Учтепа филиалида бошланади!

Гуруҳларда қиз болалар учун аёл устозлар дарс ўтишади.

Батафсил маълумот учун:
+99899-1155516 (Аёллар учун)
+99899-1155507 (Эркаклар учун)

Телеграм орқали боғланиш
Учтепа филиали: t.me/mezana_manager

Manzil: Toshkent shahar, Uchtepa tumani, Qoshg‘ariy ko‘chasi, 4-uy.
Geolokatsiya

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
18.6K views06:47
Ochish/sharhlash
2022-05-29 08:00:56 "Инсон ҳали ҳам ибтидоий. Тараққий этган, бу ғорлар холос".

@MubashshirAhmad
18.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-05-28 20:23:01
Эркак кишининг қалбида мингта эшик бўлади. Улардан ҳар куни минглаб нарсалар киради. Лекин улардан бирига аёл киргач, қолган ҳамма эшик ёпилмагунча рози бўлмайди.

Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
15.5K views17:23
Ochish/sharhlash