Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 93.71K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 233

2021-12-23 17:20:37
«Ўқитувчи» мобил иловасини юклаб олинг.

(Илова 'Play market' орқали телефонингизга ўрнатилади)

Мавзулаштирилган видеодарслар
Таълим ҳақида янгиликлар
Тестлар



Ўрнатиб олиш учун

@muallimlar
4.3K viewsedited  14:20
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:42:09 Халқ таълими вазири Қозоғистон Республикаси мактаблари фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон Республикаси мактаблари билан танишиш мақсадида ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Хизмат сафари давомида Қозоғистонда фаолият юритаётган хусусий модуль мактабларини ташкил этиш тажрибасини ўрганиш, Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлигида истиқболдаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш бўйича музокаралар ўтказиш ҳамда таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Ўрганиш жараёни ASTANA GARDEN SCHOOL ҳамда «Smart technological school» мактаблари фаолияти билан танишишдан бошланди.

Бахтиёр Саидов кичик ёшдаги ўғил-қизлар таълим оладиган ASTANA GARDEN SCHOOL мактабида бўлиб, 0-6 синф ўқувчилари учун яратилган шароитларни ўрганди. Мазкур мактабда 6-синфгача бўлган ўқувчилар таълим олади. Уларга аниқ ва ижтимоий фанлар, жумладан, математика, санъат, жисмоний тарбия ва шахсий ривожланиш каби фанлар бўйича билим берилади. Бошланғич мактаб ўқув дастурида кичик ёшдаги болаларнинг дунёнинг яхлит манзарасини кўришига, шу билан бирга уларнинг мукаммал таълим олиши учун зарур бўлган универсал кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

«Smart technological school» мактабида таълим энг замонавий ёндашувлар асосида олиб борилиши вазирнинг эътиборини тортди. Мактабда олиб бориладиган турли тўгараклар ҳамда профессор-ўқитувчилар иш фаолияти билан яқиндан танишди.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобил илова
5.7K views08:42
Ochish/sharhlash
2021-12-23 06:29:22
#Муносабат

Қамаши тумани ҳокими Сартулди қишлоғидаги ушбу мактаб филиали Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қамаши туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилди.

Маълум бўлишича, ушбу қишлоқда 37 та хонадон мавжуд. Қишлоқда 41 нафар мактаб ёшидаги болаларнинг аксарияти 15-мактабнинг асосий қисмида таҳсил олади. Фақатгина 4 нафар болажонлар ушбу мактаб филиалида таълим олиб келмоқда.

Масъулларни ахборотига кўра, филиал мактабда жами 4 нафар (2-синфда 1 нафар, 3- синфда 1 нафар, 4-синфда 2 нафар) ўқувчи таълим олиб келмоқда.

Асосий мактабгача бўлган оралиқ масофа 12 км.ни ташкил этади.

Ҳоким томонидан 4 нафар боланинг асосий мактабда ўқиши учун туман ҳокимлиги ҳисобидан автотранспорт воситаси қатнови йўлга қўйилиши белгиланди. Шунингдек, аҳолининг демографик ўсишини ҳисобга олиб 2023 йилда ушбу ҳудудда 60 ўринли мактаб қурилиши учун инвестиция дастурига таклиф киритилиши маълум қилинди.
1.8K views03:29
Ochish/sharhlash
2021-12-22 16:32:50
«Ўқитувчи» мобил иловасини юклаб олинг.

(Илова 'Play market' орқали телефонингизга ўрнатилади)

Видеодарслар
Таълим ҳақида янгиликлар
Тестлар



Ўрнатиб олиш учун

@muallimlar
5.0K views13:32
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:55:56
Президент Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, Президентга йўллашини сўради.

Президент посетил специализированную общеобразовательную школу №20 в городе Алмалыке и встретился с учащимися. Глава государства попросил детей написать на имя Президента сочинение о том, кем они хотят стать, когда вырастут.
7.3K views11:55
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:32:29 #Ўта_муҳим

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағи ажратилиш масаласига ҳудудий халқ таълими бошқармасининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади

Хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларни сотиб олиши учун 1 млн. сўмдан маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминлаш, шунингдек, уларни харид қилишда асоссиз талаблар қўйилмаслиги юзасидан тегишли чораларни кўришингиз сўралади. Мазкур масалалар бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлиги ҳудудлардаги чет тили фани ўқитувчилари томонидан марказлашган ҳолда замонавий адабиётларни харид қилиш бўйича коррупциоген ҳолатлар, муайян етказиб берувчи ёки нашриётнинг адабиётларини харид қилишга мажбурлаш бўйича ҳақли мурожаатлар келиб тушган ҳолларда қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.

@muallimlar
5.5K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:26:44 #Баёнот

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағини ўзлари истаган адабиётга сарфлайдилар ва у ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланади

Ҳурматли чет тили ўқитувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 миллион сўмдан маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб чет тили фани ўқитувчиларининг шахсий пластик карталарига ушбу маблағлар тушириб берилмоқда.

Лекин, айрим ҳудудлардан ушбу маблағларни тасарруф қилишда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан асоссиз талаблар қўйилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни билдиради:

Биринчидан,
халқ таълими ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг якунига қадар ҳар бир чет тили ўқитувчисининг шахсий пластик картасига 1 миллион сўмдан маблағ тушириб берилиши ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги қўшма қарорига кўра, чет тиллари фани ўқитувчилари замонавий адабиётларни ҳар йилнинг 1 августига қадар харид қилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар ушбу адабиётларни харид қилиб, савдо чекини тақдим этиш талаби нотўғри эканлигини таъкидлаймиз;

Иккинчидан,
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили фани ўқитувчилар томонидан харид қилинишга тавсия этилаётган замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалари шакллантирилган бўлиб, бу рўйхатдан жой олган адабиётларни харид қилиш мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга. Айрим ҳудудларда ушбу адабиётларни сотиб олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатда, бошқа чет тилини ўқитиш ва ўрганишга йўналтирилган адабиётларни харид қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан фақатгина адабиётлар рўйхати тавсия қилинган бўлиб, у ёки бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи, китоб дўкони томонидан сотилаётган адабиётларни сотиб олиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Бундай талаб коррупциоген ҳисобланиб, ҳалол рақобатга тўсқинлик қилишини маълум қиламиз.

Учинчидан,
чет тили фани ўқитувчилари томонидан харид қилинаётган замонавий адабиётлар ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланиб, ушбу адабиётларни мактаб кутубхонасига топшириш талаби мутлақо ноқонуний ҳисобланади.

Ҳуқуқингиз поймол қилинишига йўл қўйманг!

Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келсангиз Халқ таълими вазирлигининг 71-202-09-09
Ишонч телефонига мурожаат қилинг.


«Ўқитувчи» саҳифалари

Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобил илова
9.9K views08:26
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:00:26
Расман! Ўзбекистондаги Valley Inovative University қабул эълон қилади!

Ўзбекистон –Малазия лойихасидаги нодавлат олий таълим муассасаси бўлган “Valley Innovative University” университети 2021-2022 ўқув йили учун қуйидаги бакалаврият мутахассисликларига қабул эълон қилади:

1.Ахборот технологиялар
2.Инглиз тили
3.Бизнес бошқаруви
4.Журналистика
5.Стоматология
6.Даволаш иши
7.Фармация
8.Педиатрия
9.Биотиббиёт муҳандислиги


Манзил: Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси 28 уй (Мўлжал “Дўстлик ” меҳмонхонаси ёнида “Техномарт” рўпарасида).

Онлайн рўйхатдан ўтиш:
http://viuedu.org/site/application

Call-markaz: +998907851114
+998907841114
+998907831114
+998999931114
viuedu.uz
viuedu.org
E-mail: info@viuedu.uz
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.4K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:45:56
«Ўқитувчи» мобил иловасини юклаб олинг.

(Илова 'Play market' орқали телефонингизга ўрнатилади)

Видеодарслар
Таълим ҳақида янгиликлар
Тестлар



Ўрнатиб олиш учун

@muallimlar
3.2K viewsedited  15:45
Ochish/sharhlash
2021-12-20 11:36:09 #Баёнот Болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилинмоқда Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли…
10.0K views08:36
Ochish/sharhlash