Get Mystery Box with random crypto!

Ғоянгни юбор ва ноутбук ютиб ол Халқ таълими вазирлиги “Энг | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Ғоянгни юбор ва ноутбук ютиб ол

Халқ таълими вазирлиги “Энг яхши ғоя муаллифи” танловини эълон қилади. Танлов турли йўналишлар бўйича ўтказиб борилади.

Жорий йилнинг март ойида “Халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш” йўналишида танлов ташкил этилиб, энг яхши ғоя муаллифи замонавий ноутбук билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун: “Халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш” мавзусида ғоя ва таклифларингизни idea.uzedu.uz порталига жойлаштиринг.

Ғоя ва таклифлар ҳар ойнинг охирги санасига қадар қабул қилинади!

Батафсил маълумотлар idea.uzedu.uz сайтида


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook