2022-09-04 18:25:10
Дарсликлар ҳақидаМактаб дарсликлари анча йиллардан буён ижарага олинарди. Буни ҳамма билади. Ва деярли эътироз бўлмаган ҳам.
Аммо бугунги кунда мазкур мавзу кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти. Нега?
Чунки аслида муаммо ижара ҳақининг мавжудлигида эмас, балки
нархнинг ҳе йўқ, бе йўқ, 2 баравар ошиб кетганида бўлди. Ва бунинг ортидан “ўзи нега дарсликларга пул тўланяпти?”, деган саволлар берилмоқда, дарсликларни чоп этувчи типографиялар ўрганиш бошланди. Ҳаммаси яхши, жамоатчилик назорати бўлиши керак.
Аммо мавзудан чалғимасдан айнан ижара нархи ҳақида тўхталадиган бўлсам, бундай кескин даражада ошган нарх
халқ учун оғирлик қилади. Кутилмаганда уларнинг чўнтагига берилган зарба бўлиши шубҳасиз. Боз устига айрим синфларнинг дарсликлари умуман янгиланмаган, аммо уларда ҳам нарх ошиб кетган. Буниси энди
2 ҳисса адолатсизлик бўлди.
Бундай нарх сиёсати
одамларда дарсликларнинг янгиланишига қарши салбий таассурот уйғотади. “Ҳе, янгиламай ҳар бало бўлгурлар, ундан кўра болам эски дарсликда ўқигани яхши эди” дейишади. Бу эса таълимга катта зарба бўлади. Сабаби барчамизга маълумки, шу кунгача яратилган дарсликларнинг аксарияти сифатсиз бўлган. Бунақа дарсликлар билан замонавий фикрловчи ёшларни тарбиялаш қийин. Шу сабаб дарсликлар бирин-кетин, босқичма-босқич янги авлод дарсликларига тўлиқ янгиланмоқда.
Лекин ижара нархининг 2 баравардан кўпроқ ошиши мана шу қилинаётган катта ҳажмли ишларни сўроқ остида қолдиради, халқда нафрат пайдо қилади.
Шу сабабли дарслик ижарасининг нархларини ўтган йилдагидан ошмайдиган қилиб, мораторий эълон қилиш, етмаётган қисмини эса давлат бюджетидан қоплаш керак. Ёки иккинчи каттароқ йўл:
дарсликларни бутунлай текин қилиб қўйиш, ҳамма харажатларни давлат бюджетидан қоплашдек инқилобий қадамни қўйиш керак. Аммо буни пухта ўйлаб кўриш, мутахассислар билан батафсил маслаҳатлашиш керак. Чунки ниманидир тўлиқ текин қилиш қулоққа жуда ёқадиган гап бўлса ҳам, аммо иқтисодий жиҳатдан ушовидан тушови қиммат бўлиши, бюджет талон-торожига сабаб бўлиб, якунда халқ гарданига ҳозиргидан ҳам кўпроқ бадал тушиши хавфи ҳам йўқ эмас.
Майли, иккинчи вариант бўладими, йўқми, билмадиму, аммо ҳар қанақа вазиятда ҳам
камида биринчи вариант қўлланиши шарт ва зарур.
Бу белгиланган нарх ўз кучида қолиши мумкин эмас.Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамида сўзлаган нутқида олдимизда турган энг асосий 5 та вазифани санар экан, биринчи бўлиб айнан
ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ дея таъкидлаганди. Шунингдек, дарсликлар янгиланиши ҳақида ҳам фикрлар билдирди.
Шундай экан, бошқа айрим соҳаларга бебилиска маблағ сарфланаётган бир вақтда, халқ таълимидан ва дарсликлардан пулни қизғониш нотўғри бўлади.
@xushnudbek
1.1K views15:25