Get Mystery Box with random crypto!

Mirzobek Ochilov

Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov M
Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov
Kanal manzili: @mirzobek_ochilov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.75K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос ва китобсевар инсон Мирзобек Очилов каналига ҳуш келибсиз!
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @mirzobek_10
Aдвокатлик хизмати мавжуд.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-09-09 08:40:04 Тадбиркорларга умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Бунда:

солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ой муддатда солиқ органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
5.2K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-09-09 07:33:30 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар.

Диққат билан танишиб чиқинг. Сизга, фарзандизга ёки яқинизга керакли бўлаши аниқ.

Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – “Ёшлар дафтари” ишга туширилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 13 турдаги ёрдам берилади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
8.5K views04:33
Ochish/sharhlash
2022-09-09 06:44:51 Илм, ҳунар ўрганишнинг кечи йўқ

Афлотун ўлимга ҳукм қилинган куни кечаси билан ўтириб тор чалишни ўрганган экан.

“Эрталаб ўладиган одамсиз, бу ҳунарни нима қиласиз?”, - деб сўрашибди.

Шунда Афлотун: “Буни ўрганиш учун эртага вақтим бўлмайди, ахир”, деб жавоб берган экан.

Хулоса чиқарайлик. Яхшилаб эсласак, яқиндагина кўчани чангитиб болалик давридан завқ олиб юрган эдик. Ҳозир эса... Вақт жуда тез ўтмоқда...

Бундан кейин, дунё бозори учун очилаётган давлатимизда ҳар бир соҳада рақобат кучаяди. Бу табиий ҳолат.
Энди бу тенденция кучаяди, яъни у сартарош, ошпаз, ўқитувчи, дизайнер, адвокат, юрист ёки бошқа касб эгаси бўлсада, соҳасига эътибор қилиб, вақт сарфлаб билимини, кўникмасини оширгани қадрланади ва яхши "нон" ҳам топади. Энг муҳими, улар учун бозорда талаб жуда юқори бўлади.

Дўстона маслаҳат, қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъий назар, ўрганишингиз лозим бўлган нарсани эртага қолдирманг.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
7.1K viewsedited  03:44
Ochish/sharhlash
2022-09-05 22:20:12
Олий таълим — ҳар йили минглаб билимсиз талабаларни етиштириб, формани, соқолни, давомадни билимдан устун қўйган тизим.

Долзарб муаммоларни ўта сифатли контентда олиб чиқадиган Субъективга ҳар доимгидек респект.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
595 views19:20
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:19:11 Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
2.2K views05:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:59:55 Ҳайдовчи автомашина сигналини хоҳлаган жойда чалишга ҳақли эмас.

Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан 300.000 сўм жарима солинишига сабаб бўлади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
2.0K views16:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:52:32 Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябр — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 31 август куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
3.3K views09:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:44:39 1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга кадрларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади;

Намунали мактаблар рейтинги шакллантиради ва эълон қилиб борилади;

Енгил автомобилда йўловчи ташувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади;

Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади;

Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади;

Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовларида тўртта компетенция баҳоланади;

Тиббиёт тизими раҳбарларининг ҳудудий кенгаш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади;

Спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 1,35 бараварга оширилади;

Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиши рағбатлантирилади;

Автомактаблар рейтинги юритилади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
5.7K views04:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:21:09 Шартномани ўзаро бекор қилиш бўйича келишув намунаси .

Фойдали маълумотни танишларга юборинг!

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
2.9K views09:21
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:21:09 Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади.

Бизга мурожаат қилишди: Бир тадбиркор билан ижара шартномаси тузиб, ўзимизнинг фирмага тегишли жойни уларга ижарага берганмиз. Ижара шартномаси муддати ҳали тугамади. Биз шартномани ўзаро бекор қилмоқчимиз. Шартномани оғзаки бекор қилиб юборсак ҳам бўлади? Агар шартномани ёзма шаклда бекор қилмоқчи бўлсак бекор қилиш бўйича намуна ташлаб бера оласизми? Каналаизда турли хил намуналар ташлаб бераётганиз учун мурожаат қилгандим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига мувофиқ, қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилиши белгиланган.

Мазкур ҳолатда, агар шартномангизда шартномани бекор қилиш юзасидан келишувнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, сиз келишувни ўзаро ёзма шаклда тузиб, шартномани бекор қилишингиз мумкин.

Шартномани бекор қилганингиздан сўнг ijara.soliq.uz сайтига ижара шартномасини бекор бўлганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиб қўйишингиз лозим.

Блог фаолияти ҳамма учун манфаатли бўлиш мақсадида ташкил қилинганлиги сабабли келишув намунасини, албатта улушамиз.

Шартномани бекор қилиш бўйича келишув намунаси кейинги постда .

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
2.9K views09:21
Ochish/sharhlash