Get Mystery Box with random crypto!

Mirzobek Ochilov

Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov M
Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov
Kanal manzili: @mirzobek_ochilov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.75K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос ва китобсевар инсон Мирзобек Очилов каналига ҳуш келибсиз!
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @mirzobek_10
Aдвокатлик хизмати мавжуд.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-08-18 07:25:15 Молия тўғрисида билишинг ва амал қилишинг керак бўлган 7 қоида.

1. Даромадингни 10% қисмини резерв учун ушлаб тур. Неча пул топсанг ҳам. Қийин кунларда — қарз олиш, мос бўлмаган ишларни танлаш, ҳаромга қизиқишдан сақлаб қолади.

2. 100$ дан қиммат, сенда ҳали йўқ нарсани олмоқчи бўлсанг — ишлатилганини ол. Янгисидан фарқини сезмайсан барибир.

3. Вақтингни тежайдиган харажат — харажат емас. (Доставка, такси, ёрдамчи). Шарти: ортиб қолган вақтингни фойдали сарфлашинг мумкин.

4. Ўзинг билан ер ўртасидаги нарсалардан пул тежама — Поябзал, матрас, гилам, балон. Қолган нарсаларда тежаса бўлади.

5. Бирор нарсага қурбинг етишини белгиси — шу нарсадан қийналмай иккита ола олишинг. Демак охирги пулга олиш — хато. Бўлиб тўлашга олиш ҳам. Истисно: Пул топадиган/вақтингни тежайдиган буюмлар.

6. Ҳар йили даромадингни камида 10% (+ инфляция) га оширишга ҳаракат қил. Ўсмаяпсанми? — чўкяпсан.

7. Пулни бекорчиликка сарфлайдиганлар даврасида юрма.

#шунчаки

azizrakhimov_blog

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
16.0K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-17 13:07:18 "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"га киритилганлар 5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача пул маблағларини олиши мумкин.

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
16.7K views10:07
Ochish/sharhlash
2022-08-17 06:11:00 Ҳақорат қилган шахсга қандай жавобгарлик бор?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 000 000 сўм)дан қирқ баравари (12 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳақорат қилган шахс шу жарималар қўлланилганидан кейин такроран яна кимнидир ҳақорат қилса, унда Жиноят кодексига ўтиб, 140-модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (60 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Агар ҳақорат қилиш жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ бўлса:
хавфли рецидивист томонидан ёки туҳма қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баравари (120 000 000 сўм) дан олти юз баравари (180 000 000 сўм) гача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
11.5K viewsedited  03:11
Ochish/sharhlash
2022-08-16 10:15:32
Ҳақиқат ва тўғри йўл кўрсатилган график фотосуратлар!

Ўқинг ва тафаккур қилиб кўринг.

chiroylimoliya

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
14.7K views07:15
Ochish/sharhlash