Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчи автомашина сигналини хоҳлаган жойда чалишга ҳақли эма | Mirzobek Ochilov

Ҳайдовчи автомашина сигналини хоҳлаган жойда чалишга ҳақли эмас.

Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан 300.000 сўм жарима солинишига сабаб бўлади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov