Get Mystery Box with random crypto!

Mirzobek Ochilov

Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov M
Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov
Kanal manzili: @mirzobek_ochilov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.75K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос ва китобсевар инсон Мирзобек Очилов каналига ҳуш келибсиз!
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @mirzobek_10
Aдвокатлик хизмати мавжуд.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-30 11:28:31
​​ Bo'lajak shifokorlarni o'qishga tayyorlaymiz?

Shifokor bo'lishni maqsad qildingizmi? Tibbiyot oliygohida o'qimoqchimisiz? Unda vaqtni boy bermang va Progressga keling!

Bu yerda Sizga yuqori malakali mutaxassislar kimyo va biologiya fanlaridan chuqurlashtirilgan holda ta'lim berishadi. Natijada Siz:

Farmatsevtika;
— ToshMI;
— SAMPI;

— Turli tibbiyot oliygohlarining stomatologiya hamda
— Pedagogika oliygohlarining tabiiy fanlar yo'nalishi talabasiga aylanishingiz mumkin.

Biz sizga quyidagilarni beramiz

- 100 % " гарантя " beramiz
- Yotoqxona
- Oshxona
- Sifatli ta'lim
- 24/ 7 nazorat
- Zamonaviy xonalar

+998997662737

Online ro'yhatdan o'ting

Progress Medical school
- Eng muhimidan boshlang    
@Progress_Medical_school
Manzil : Yaypan ( Qatnov )
Manzil : Karimovod ( Yotoqxonali )
3.0K views08:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:02:22 ​​IELTS сертификати бор хорижий тил ўқитувчиларига устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ – 5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
• таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.

Шунингдек, рўъйхат рақами 3318 қарор билан тасдиқланган "Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси"га кўра IELTS 7.0-8.0 тоифалари C1 даражага тенглаштирилган.

Демак, юқоридаги асосларга кўъра камида C1 даражадаги сертификат ёки камида IELTS 7.0 даражасига эга бўлса хорижий тиллар ўқитувчиларига устама ҳақ тўланади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
4.0K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:20:39 Эрталабдан кайфиятни озгина кўтарамиз.

Бемор врачга келиб дебди:
— Доктор менга ёрдам беринг. Фикру ҳаёлим фақат телеграмда, кундузи ҳам, кечаси ҳам группадаман! Нима қилай, маслаҳат беринг...
Врач:
— Бу жиддий касаллик. Юринг, сиз билан личкада гаплашамиз.


P. S. лекин кулги аралаш бор ҳақиқат

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
5.2K viewsedited  04:20
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:00:11 Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми берилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим.

Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

Дин олими: - Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди.
Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди.

Оламон ҳайратланиб: - Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди.

Навбат оқловчига келди. Ундан:
- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен, адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди.
Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.

Оламон яна ҳайратланди.
- Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди.

Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам: - Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди.

Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди.

УммуАбдуллоҳ таржимаси

Хулоса

Ноўрин сўзларингиз бу дунёда жазосиз қолса, охиратда ўзингиза қарши бўлади. Зеро ҳар бир лафзингизни фаришталар ёзиб борадилар! «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир» Қоф:18 #оят.

«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим». #Умар ибн Хаттоб.

Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор!

Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ!

Хулоса узингиздан....

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
10.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:06:05 Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;

тўлов-контракт шартномаси в унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредитиl бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган оилалар фарзандлари учун);

биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади. Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
8.1K views04:06
Ochish/sharhlash
2022-08-22 18:34:28 Кечаси бақир-чақир қилганларга жавобгарлик бор!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан эрталаб 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
мусиқа чалиш;
товуш сигналлари бериш;
хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш

фуқароларга 100 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 150 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Агар ўша овози баланд шоввоз шу ҳуқуқбузарлигини бир йил давомида яна қайта такрорласа фуқароларга 150 минг сўм, мансабдор жанобларига эса 300 000 сўмгача жарима қўлланилади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
15.5K views15:34
Ochish/sharhlash
2022-08-22 09:46:38 Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан амалга оширилади.

Солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январдаги ҳолатига кўра бўлган кадастр қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бир неча мулкдорларининг умумий улушли мулки бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун солиқ ҳар бир мулкдор томонидан уларнинг ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади.

Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи календарь йил мобайнида бир мулкдордан бошқасига ўтган тақдирда, солиқ аввалги мулкдор томонидан шу йилнинг 1 январидан эътиборан у мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошланишига қадар, янги мулкдор томонидан эса, унда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.

Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ мулк ҳуқуқи юзага келган ойдан эътиборан тўланади.

Мерос бўйича ўтган мол-мулк учун солиқ меросхўрда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.

Солиқ солиш объекти йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган тақдирда, солиқни ундириш мол-мулк йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган ойдан эътиборан тугатилади. Солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, амалга оширилади.

Календарь йил мобайнида имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугаган) тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган (тугаган) ойдан эътиборан амалга оширилади.

Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади.

Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
10.0K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2022-08-20 08:45:04 Cубсидия асосида олинадиган уй-жой учун аҳолига давлат томонидан қанча пул тўлаб берилади?

Савол: Мен субсидия асосида уй олмоқчи эдим. Менга Давлат томонидан бошланғич тўлов учун қанча маблағ тўлаб берилади.

Президентнинг 09.12.2021 йил кунги ПФ-33-сон Фармонига асосан, сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 000 000 сўм миқдорда Давлат томонидан тўлаб берилади.

Яъни, юқоридаги нормага кўра субсидиялар олаётган уйингизни жойлашган манзили, уйни баҳоси ва квадрат метридан қатъий назар тўланаверади. (Олдинги тартиб бўйича олинаётган уйнинг жойлашувига қараб субсидия тўланиши фоизларда фарқ қиларди)

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
9.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:31:12 Пиёдалар ўтиш йўлидан ўтишда фақатгина ўзингизнинг соғлиғингизни эмас бошқа инсонларнинг ҳам мол-мулки ва соғлиғини ўйлаш лозим.

Бир соатча олдин судга киришим керак эди, шу сабабли йўлнинг нариги тарафига пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтдим.

Ўтишда машиналар кўплиги сабабли қатнов жуда зич эди. Ўтмасдан бир муддат сабр қилиб тургандим, бир рус аёл қўлини кўтарганча "стоп" - дегандек, йўлдан бирданига юриб ўтди. Тўғриси машиналар шунақанги тормоз босди. Худо асради 5-6 та машина бир-бирига урилиб кетилишига озгина қолди.

Ҳалиги рус аёл камига машина эгалари номига шунақанги дашномлар айтиб, сўкинди. Қилар ишни қилиб қўйиб, яна сўкингани...

Қонунчиликка кўра, ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади.

Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларидан ўтаётган пиёдаларга:
телефондан фойдаланиш;
китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
видео томоша қилиш ҳамда аудио эшитиш;
эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

Мазкур талабларга риоя этмаслик эса пиёдаларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Ўртоқлар, пиёдалар ўтиш йўлидан ўтишда шошқалоқлик қилманглар. Келаётган машина тезлигини хисобга олинг, тезлик паст, ўтишга бемалол бўлса, кейин ўтинг. Сизни деб бошқа одамларнинг соғлиғига, мол-мулкига зарар етмасин.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
10.0K viewsedited  06:31
Ochish/sharhlash
2022-08-19 07:25:44 Болаларга Алимент тўловлари жамғармасидан алимент тўлаш тартиби белгиланган

Ҳукумат қарори (427-сон, 03.08.2022 й.) билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари алимент тўловларини қоплаб бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, алимент тўловлари маблағлар келиб тушган кундан бошлаб қопланади.

Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни қайтариш бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширади.

Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
9.5K views04:25
Ochish/sharhlash