Get Mystery Box with random crypto!

Mirzobek Ochilov

Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov M
Telegram kanalining logotibi mirzobek_ochilov — Mirzobek Ochilov
Kanal manzili: @mirzobek_ochilov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.75K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос ва китобсевар инсон Мирзобек Очилов каналига ҳуш келибсиз!
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @mirzobek_10
Aдвокатлик хизмати мавжуд.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-14 10:41:52 Автомобил эгалари учун муҳим хабар.

My.gov.uz орқали автотраспорт воситасини бошқариш учун электрон ишончнома бериш хизмати ишга тушди.

Шу йил сентябрь ойидан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни (доверенность) давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилди.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Электрон ишончнома расмийлаштириш
https://my.gov.uz/uz/service/640

Эслатма: электрон ишончнома билан автотраспорт воситасини сотиш ва чет элга олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини бериб бўлмайди.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
8.3K viewsedited  07:41
Ochish/sharhlash
2022-09-14 07:51:57 Базалар муаммоси ёхуд фуқароларнинг соатлаб, кунлаб, ойлаб вақтлари ўтмоқда.

Бир ой олдин бир фирмани ихтиёрий тугатиш ишларини олгандим.

Юридик шахс, жумладан масъулияти чекланган жамиятини ихтиёрий тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу қарорда белгиланган тартибга кўра биринчи навбатда таъсисчининг фирмани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори Давлат хизматлари марказига топширилади ва марказ қарорни "база"га бириктириб, шу билан биргаликда тегишли давлат органларига текшириш юзасидан хабарнома юборади.

Лекин, биласизми?

Ҳозирги кунда бизни базалар муаммоси ўраб олган. Мана бир ойдирки, Давлат хизматлари марказида фирмани ихтиёрий тугатиш билан боғлиқ "база" ишламаяпди...
Нотариусга борсангиз шу гап - база ишламаяпди.
ГАИга борсангиз база ишламаяпди. Солиққа, кадастрга борсангиз база ишламаяпди ва ҳоказо.

Барча давлат органларида бу муаммо "тренд"га айланган ҳозирги кунда.

Қайсидир давлат органига ишингиз тушдими? Демак, ишингиз битиши учун бир неча соатингиз ёхуд бир неча кун, хаттоки ойлаб вақтинигиз кетиши аниқ. Шунақа гаплар азизлар...

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
7.5K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2022-09-14 07:21:59
Судга мурожаат қилиш шакли

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.

Судга мурожаат қилиш шакллари:
даъво аризаси шаклида;
ариза шаклида;
шикоят (протест) шаклида (апелляция ва кассация инстанциясига).

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Ким судга мурожаат қилиши ва ариза, шикоят ва даъво аризалари намуналари керак бўлса @Mirzobek_09 га ёзинг.

Фуқароларга хам фуқаролик ва бошқа судларга намуналар ташлаб берилади .

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
8.3K views04:21
Ochish/sharhlash
2022-09-12 09:15:47 Бола пули олишда нималарга эътибор қаратиш керак!

1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 минг сўмдан ошмаслиги;

6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.644.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;

7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.644.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 498 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.

Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари шу ерда https://lex.uz/docs/5688101


Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
9.5K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-09-12 07:38:22 Шунчаки амал қилиш лозим бўлган оғриқли маслаҳатлар

Телефонингиз хотирасидаги рақамларни ҳар хил телеграм гуруҳларга рухсатсиз қўшаверманг;

Жамоат жойида телефондаги видео ва ўйинлар овозини фақат ўзингиз эшитадиган қилиб пастлатинг ёки қулоқчин ишлатинг;

Йўлда кетаётганда дуч келган жойга тупурманг, бурнингизни қоқманг. Сал четга ўтиб, одамлардан панада бажаринг;

Жамоат транспортида кетаётганингизда телефондаги суҳбатингизни қисқароқ қилинг. Амма-холаларгача сўраб ўтиришингиз шарт эмас;

Эркаклар, йигитлар! Метро, автобусда имкон қадар аёллар тепасида турманг. Иложсиз вазият бўлганда ҳам қийшайиброқ туринг;

Ишда телефонингиз жирингласа, шахсий масалада сал четроққа чиқиб жавоб беринг. Оилавий масалаларни ҳаммани олдида гаплашишингиз дурустмас. Танишингизга бегона рақамдан телефон қилсангиз-у, у сизни танимаса, эзмаланманг. Умуман, доим кимгадир телефон қилган пайтингиз ўзингизни таништириб гап бошлаган маъқул. Ҳамма сизни танишга мажбур эмас;

Светофорнинг яшил чироғи ёнганда дарров орқадан сигнал чалмасангиз ҳам ҳамманинг мақсади олдинга юриш;

Бегона одам танишингиз рақамини сўраса, рухсатсиз берманг. Телефон рақами ҳам шахсий маълумот эканлигини унутманг;

Кимгадир бирон илтимос билан мурожаат қилган бўлсангиз, ҳар куни “Бизнинг масала нима бўлди?” дея хиралик қилаверманг;

Масжидларда пайпоғингизни кир қилмайман деб, бировнинг оёқ кийимини мажақламанг;

Жамоат ҳожатхонасини ўзингиздан кейин тозалаб чиқинг. Фақат ипни тортиш билан иш битмайди. “Бежалган” унитазни махсус чўтка билан тозалаш айнан сизнинг вазифангиз. Яна... кимдир ҳожатхонага кирса, эшик ёнида туриб олманг;

Метрода эшикнинг ёнида туриб олиб, тушаётганларнинг кўнглини хира қилманг;

Пластик карта рақами сўралганда картани суратга олиб ташламанг, рақамларини SMS шаклида ёзиб жўнатинг.

konspektor

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
11.8K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-10 18:03:02 Энди олдингизда шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб юришингиз шарт эмасми?

Ҳукумат қарори (399-сон, 22.07.2022 й.) билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан «Е-патруль» тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти «бодикамера»га тасвирга олинади.

Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:
унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
6.2K views15:03
Ochish/sharhlash
2022-09-10 17:00:37 Ҳуқуққа оид каналлар унчалик кўп эмас. Жамиятда яшар экан инсон, ҳар хил муаммо ва қонунбузилиш ҳолатларига дуч келади. Шунда олинган юридик билим ва тажриба қўл келади.

Адвокат ёллашга эса ҳар кимнинг қурби етмаслиги мумкин. Шу сабабли, ҳуқуқ бўйича каналларни кузатиб бориш зарар қилмайди.

Шундай каналлардан бири @generalissimus_uzb ни кузатиб боришни тавсия қиламан.

Аччиқ танқидлар ва долзарб мавзуларга оид ҳуқуқий таҳлиллардан баҳраманд бўласиз !
4.7K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-10 12:46:28 Саволларга амалиётдан мисоллар келтирган ҳолда жавоб берамиз.

Кеча бизга савол кўринишида мурожаат келди.

Савол қуйидагича: "Мен клиникада ишлайман. Бироқ, 15 кун аввал буйруқ билан мени эгаллаб турган лавозимимдан менинг розилигим олинмасдан бутунлай бошқа ишга ўтказиб қўйишди. Янги иш аввалги ишимдан бутунлай фарқ қилганлиги сабабли менга ёқмаяпди. Нима қилсам бўлади?"

2021 йилнинг май ойларида юқоридаги мазмундаги иш юзасидан судда қатнашган эдик. Унда хам айнан тиббиёт сохасида ишловчи ходимни мехнат шартномасида аниқ иш жойи белгиланган бўлсада, иш берувчи хеч бир асосларсиз ҳамда ходимнинг розилигисиз ходимни бошқа ишга ўтказганди.

Суд жараёнида иш берувчи ходимни бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруққа асос қилиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 91-моддасида “Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди”- деб кўрсатишганди.

Бироқ, биз судда қатъий позиция белгилаб, ходимнинг ҳуқуқларини судда муносиб ҳимоя қилганмиз.

Меҳнат Кодексининг 96-моддасига кўра “Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.

Меҳнат шартномасида муайян иш жойи аниқ кўрсатиб қўйилган ҳолларда, иш жойини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.

Шунингдек, амалдаги меҳнат қонунчилигимизга кўра, иш берувчи ўзининг ташаббуси билан ходимнинг розилигини олмасдан фақатгина вақтинча бошқа ишга ўтказиш ваколати белгиланган, яъни, Меҳнат Кодексининг 95-моддасида “Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади". Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Биз юқоридаги асослар ва бошқа асосларни келтирган ҳолда ходимнинг ҳуқуқларини судда муносиб ҳимоя қилиб, ходимни аввалги иш жойига тикланишига эришганмиз.

Юқоридаги сизнинг саволингизга жавобимиз ҳам худди шундай.

Агар сизнинг мехнат шартномангизда сизнинг иш жойингиз ва лавозимингиз аниқ кўрсатилган бўлса, сизнинг иш жойингизни ўзгартириш фақат сиз билан тузилган мехнат шартномасига киртилган ўзгариш билан, яъни сизнинг розилигингиз орқали амалга оширилади.

Судга ҳуқуқларингизни тиклаш бўйича мурожаат қилинг.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
6.5K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-09-10 09:36:02 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
7.9K views06:36
Ochish/sharhlash
2022-09-10 08:27:13 Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати:

Италия:
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак;
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.

Франция:
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.

Швеция:
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.

Германия:
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди;
Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.

Aнглия:
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди

Ўзбекистон:
Ўқитувчи ўқувчининг ота-онасидан калтак ейди.

Бундан ташқари, ўкитувчиларга шу даражада кўп вазифа юкланадики, шу кетишда ўқувчисини эрга бериб, уйлаб қўйишниям зиммасига ортишмаса бўлгани.

Янги туғилган чақалоқдан ўн етти ёшгача рўйҳатга олиш ўқитувчи зиммасида. Маҳалла раислигига номзод топиш ўқитувчи зиммасида. Соч-соқол ва рўмол ўрашни ўргатиш бечорани зиммасида. Олий таълимга киритиш кураторни бўйнида. Олий таълимга киролмаса, ишга жойлаштириш  мактаб психологини бўйнида. Паспорт олиб бериш кураторга юкланган. Чала етим, чин етим, кам таъминланган, темир дафтар, ёшлар дафтари, чет элга кетган, жиноятга мойиллиги бор ва ҳоказолар зам директор гарданида. Мактабга қўшимча даромад олиб келиш директорнинг энг устувор вазифаси....

Хуллас, бизда ўқитувчи бўлиш шунақа мураккаб...

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov
13.5K viewsedited  05:27
Ochish/sharhlash