Get Mystery Box with random crypto!

Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар. Диққат билан | Mirzobek Ochilov

Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар.

Диққат билан танишиб чиқинг. Сизга, фарзандизга ёки яқинизга керакли бўлаши аниқ.

Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – “Ёшлар дафтари” ишга туширилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 13 турдаги ёрдам берилади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov