Get Mystery Box with random crypto!

Базалар муаммоси ёхуд фуқароларнинг соатлаб, кунлаб, ойлаб вақ | Mirzobek Ochilov

Базалар муаммоси ёхуд фуқароларнинг соатлаб, кунлаб, ойлаб вақтлари ўтмоқда.

Бир ой олдин бир фирмани ихтиёрий тугатиш ишларини олгандим.

Юридик шахс, жумладан масъулияти чекланган жамиятини ихтиёрий тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу қарорда белгиланган тартибга кўра биринчи навбатда таъсисчининг фирмани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори Давлат хизматлари марказига топширилади ва марказ қарорни "база"га бириктириб, шу билан биргаликда тегишли давлат органларига текшириш юзасидан хабарнома юборади.

Лекин, биласизми?

Ҳозирги кунда бизни базалар муаммоси ўраб олган. Мана бир ойдирки, Давлат хизматлари марказида фирмани ихтиёрий тугатиш билан боғлиқ "база" ишламаяпди...
Нотариусга борсангиз шу гап - база ишламаяпди.
ГАИга борсангиз база ишламаяпди. Солиққа, кадастрга борсангиз база ишламаяпди ва ҳоказо.

Барча давлат органларида бу муаммо "тренд"га айланган ҳозирги кунда.

Қайсидир давлат органига ишингиз тушдими? Демак, ишингиз битиши учун бир неча соатингиз ёхуд бир неча кун, хаттоки ойлаб вақтинигиз кетиши аниқ. Шунақа гаплар азизлар...

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov