Get Mystery Box with random crypto!

#Pilot_loyiha 41 нафар юртдошимиз Новосибирск шаҳрига етиб бо | Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Pilot_loyiha

41 нафар юртдошимиз Новосибирск шаҳрига етиб борди

Пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган 41 нафар юртдошимизнинг Новосибирск шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ушбу юртдошларимиз мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консули ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси вакиллари томонидан Толмачево халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фуқароларга Россия Федерациясининг меҳнат муносабатларига оид қонунчилиги, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида тушунтириш берилиб, вақтинчалик яшаш жойларига кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi