Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 275

2022-01-12 07:06:22 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Россия Федерациясининг "КАМАЗ" заводига электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф…
7.2K views04:06
Ochish/sharhlash
2022-01-11 15:32:28
#Pilot_loyiha

Пилот лойиҳа доирасида 151 нафар фуқарога сертификат топширилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида пилот лойиҳа доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун бепул рус тили ва Россия тарихи бўйича ўқув курслари ташкил этилган эди.

Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан танлаб олинган ҳамда пилот лойиҳа доирасида ўқув курсларида ўқитилган 151 нафар фуқарога Нукус шаҳридаги Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида сертификатлар топширилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.2K views12:32
Ochish/sharhlash
2022-01-11 15:02:01
"КАМАЗ" заводида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўртасида танловлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг "Камаз" АЖ ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувга асосан ушбу корхонадаги бўш иш ўринлари учун Наманган ва Фарғона вилоятларида онлайн танловлар ўтказилди.

Электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби йўналишларда ўтказилган танловларда Наманган вилоятда 120 нафар, Фарғона вилоятида 90 нафар фуқаро иштирок этди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.4K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-01-10 15:02:03
#Pilot_loyiha

Сирдарё вилоятида пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар давом этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг Паймард, Дўстлик ва Ўзбекистон маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.

Маҳаллабай учрашувларда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун мавжуд имконият ва имтиёзлар, хусусан, Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.3K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:11:25
Корея Республикасидаги юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Сунчон шаҳридаги “Dasan Environment” майда тошларни қайта ишлаш комплекси раҳбари ҳамда мазкур комлексда 2021 йилнинг декабрь ойида фаолиятини бошлаган юртдошларимиз билан учрашди.

Ўрганиш давомида фуқароларимиз муносиб меҳнат ва яшаш шароитлари билан таъминлангани аниқланиб, Ваколатхона фаолияти ва асосий вазифалари ҳақида иш берувчи ва юртдошларимизга маълумот берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.8K views09:11
Ochish/sharhlash
2022-01-10 10:27:36
Фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаро Н.Н. фуқаролар У.М. ва И.М.ларнинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Корея Республикасига ишга жўнатиш эвазига жами 4 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, бошқа шахсларнинг бунга ваколати йўқ.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.8K viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2022-01-10 09:31:10
#Pilot_loyiha

Сурхондарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар давом этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Жарқўрғон, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳридаги бир қатор маҳаллаларга ташриф буюриб, фуқаролар билан учрашди.

Учрашувларда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун мавжуд имконият ва имтиёзлар, хусусан, Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.9K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:01:07
Ўзбекистонда коронавируснинг "omicron" штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Шунингдек, 2022 йил 15 январдан қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-10 07:51:17
#Pilot_loyiha

Фарғонада пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Фарғона вилояти Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Қўштепа, Тошлоқ, Ёзёвон, Фарғона, Қува, Олтиариқ, Риштон, Боғдод ва Учкўприк туманларида бўлишди.

Шаҳар ва туман АБКМ инспекторлари, маҳалла фаоллари билан биргаликда учрашувлар ташкил этилиб, Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳол-ахволларидан хабар олинди ва мавжуд муаммоларининг ечимларии ўрганилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.5K views04:51
Ochish/sharhlash
2022-01-09 09:23:18 Корея Республикасида ўзбеклар учун яшаш ва иш шароитлари, ўртача иш ҳақи, саёҳат учун тавсиялар

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.7K views06:23
Ochish/sharhlash