Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.49K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 272

2022-01-25 08:39:54
6.1K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2022-01-25 06:39:51 #Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Ишга қабул қилаётган корхоналар "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй".

Танловлар вақти ва ҳудудлар:

25 январь:

Соат 11:00 да, Сирдарё вилояти,
Манзил: Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй.
Мўлжал: Мономарказ биноси.
Тел:. 67 225-55-59.

Соат 11:00 да, Навоий вилояти,
Манзил: Кармана тумани, Талқоқ МФЙ, Кунлик иш маркази
Тел:. 79 224-11-60.

26 январь:

Соат 11:00 да, Жиззах шаҳри,
Манзил: Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй.
Мўлжал: Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази (Ўрда боғи яқинида).
Тел:. 72 223-90-66, 72 223-90-65.

Соат 11:00 да, Бухоро шаҳри,
Манзил: Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази.
Тел:. 65 226-56-99, 99 707-77-10.

27 январь:

Соат 11:00 да, Самарқанд шаҳри,
Манзил: Нарпай кўчаси 7-Б уй, "Ишга марҳамат" мономаркази,
Мўлжал: Кимёгарлар қўрғони
Тел:. 66 233-24-00, 66 233-53-00.

28 январь:

Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти,
Манзил: Узун ва Денов туманлари АБКМ.
Тел:. 76 222-45-22, 99 555-52-82, 97 225-77-71.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.4K views03:39
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:58:19
Ўзбекистонга киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартиби эртадан бекор қилинди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширилган манфий натижали ПЗР тест натижаси бўлса кифоя, Ўзбекистонга киришга рухсат этилади.

Аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.1K viewsedited  12:58
Ochish/sharhlash
2022-01-24 11:58:44 Финляндияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Финляндиянинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан қурилиш соҳасида ишлаш учун тажрибали ходимларни таклиф қилади.

Номзодлар учун талаблар:

20-35 ёш;

бўёқчилик ва сувоқчилик бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси;

бўёқчилик ва сувоқчилик бўйича билимини белгиловчи ҳужжат (диплом, сертификат);

иш жараёнида қўлланиладиган автомат ва ярим-автомат машиналардан фойдалана олиш;

профессионаллик, яхши ишчилик этикети, аёл раҳбар қўл остида ишлашга тайёр бўлиш;

рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиш;

Ойлик маош - соатига 14 euro

Иш берувчи томонидан виза олиш ҳамда Финляндияда яшаш жойи топишда ёрдам кўрсатилади;

Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55 (ички рақамлар: 40, 77, 87, 88)

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
18.4K viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2022-01-24 10:16:47 Оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Хоразм вилоятидан фуқаро К.Б.нинг Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида оғир тан жароҳати олган турмуш ўртоғи Б.М.ни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаати келиб тушган.

Мазкур мурожаат аризаси бўйича Aгентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, фуқаро Б.М. 2019 йилнинг май ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга кетганлиги, 2021 йилнинг ноябрь ойида баландликдан йиқилиб, умуртқа поғонасидан оғир тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Бугунги кунда фуқаро мустақил ҳаракатлана олмаслиги ва меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги, даволаниш жараёнини давом эттириш мақсадида Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Фуқаронинг паспорти яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли Ваколатхона ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ватанга қайтиш гувоҳномаси коммиссия тўловларисиз, қисқа фурсатларда тайёрлаб берилди.

23 январь куни фуқаро Б.М. шифокор назоратида Москва – Тошкент авиарейси орқали Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маъсул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди. Яқин қариндошлари ҳамроҳлигида Хоразмга кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.4K views07:16
Ochish/sharhlash
2022-01-24 10:16:47
7.6K views07:16
Ochish/sharhlash
2022-01-24 09:02:47 #Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Ишга қабул қилаётган корхоналар "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй".

Танловлар вақти ва ҳудудлар:

24 январь:

Соат 11:00 да,
Тошкент вилояти,
Манзил: Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
Тел:. 70 202-06-20.

25 январь:

Соат 11:00 да, Сирдарё вилояти,
Манзил: Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй.
Мўлжал: Мономарказ биноси.
Тел:. 67 225-55-59.

Соат 11:00 да, Навоий вилояти,
Манзил: Кармана тумани, Талқоқ МФЙ, Кунлик иш маркази
Тел:. 79 224-11-60.

26 январь:

Соат 11:00 да, Жиззах шаҳри,
Манзил: Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй.
Мўлжал: Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази (Ўрда боғи яқинида).
Тел:. 72 223-90-66, 72 223-90-65.

Соат 11:00 да, Бухоро шаҳри,
Манзил: Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази.
Тел:. 65 226-56-99, 99 707-77-10.

27 январь:

Соат 11:00 да, Самарқанд шаҳри,
Манзил: Нарпай кўчаси 7-Б уй, "Ишга марҳамат" мономаркази,
Мўлжал: Кимёгарлар қўрғони
Тел:. 66 233-24-00, 66 233-53-00.

28 январь:

Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти,
Манзил: Узун ва Денов туманлари АБКМ.
Тел:. 76 222-45-22, 99 555-52-82, 97 225-77-71.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
12.7K viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2022-01-24 07:51:05
Андижонда фуқароларни хорижга ишга жўнатмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган “L.H.” МЧЖ раҳбари А.Т. фуқаро Р.дан уни Польша давлатига юк ташиш автомашина ҳайдовчилиги вазифасига ишлаш учун танишлари орқали ишга жўнатишни 3 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, МЧЖ раҳбари А.Т. муқаддам фуқаро М.Х. ва бошқаларни хорижий давлатларга ишга жўнатишга ишонтириб, уларнинг жами 4 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-модда (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
9.3K views04:51
Ochish/sharhlash
2022-01-23 12:48:48
Юртдошларимизга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тушунтириш берилди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳужжатсиз ушланган 17 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўйича мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатни ўрганиш учун 17 нафар фуқарони шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (Ф-1) тайёрланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонага борилди. Фуқаролар билан учрашилиб, уларнинг 10 нафарида паспорт борлиги аниқланди ва жарима асосида қўйиб юборилди. 7 нафар фуқаронинг паспорти йўқолганлиги сабабли уларга Ватанга қайтиш гувоҳномаси тайёрлаш учун белгиланган тартибда маълумотлар олинди.

Фуқароларнинг бу ҳолатга тушиб қолишининг сабаби, яъни вақтинчалик рўйхатга қўйиш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлди. Фуқароларга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.7K views09:48
Ochish/sharhlash
2022-01-22 10:01:45
#Eslatma

2022 йил 1 сентябргача “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (810 минг сўм);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (540 минг сўм);

ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 350 минг сўмгача) компенсация тўланади.

Huquqiyaxborot

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.9K views07:01
Ochish/sharhlash