Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 277

2022-01-07 15:57:35
98 нафар ватандошимиз Корея Республикасига етиб борди

Бугун, 7 январь куни иккита рейс орқали 98 нафар ватандошимиз Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етиб борди.

Инчон халқаро аэропортида фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан ташкилий тарзда кутиб олинди.

Белгиланган тартибга мувофиқ, 10 кунлик карантин даври ҳамда тиббий кўриклардан сўнг фуқароларимиз иш жойларига етиб боришлари режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.2K views12:57
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:47:55
#Pilot_loyiha

Тошкент шаҳрида пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтимизнинг Миробод, Яккасарой, Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур туманларида бўлиб, бандлик ва жамоат ёрдамчилари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.3K views12:47
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:33:45
#Pilot_loyiha

Сурхондарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти Бойсун, Шеробод, Сариосиё, Узун, Денов, Ангор туманлари ва Термиз шаҳрида бўлиб, бандлик ва жамоат ёрдамчилари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.6K views12:33
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:46:52 2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган махсус тест имтиҳони иштирокчилари диққатига

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ҳамда 2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жорий йилнинг 8-14 январь кунлари махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг анкета маълумотларини қабул қилиш жараёнини амалга ошиши тўғрисида маълум қилади.

Анкета маълумотларини тартибли қабул қилишни ташкиллаштириш мақсадида Сиздан рўйхатда кўрсатилган санада ҳужжатларингиз топширишингизни сўраймиз.

анкета намунасини юклаб олиш;

рўйхатни кўриш.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манзили: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй.

Қўшимча маълумот олиш учун: +998 71 200-00-61, +998 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
9.3K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:14:36
#Pilot_loyiha

Қашқадарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилояти Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида бўлиб, бандлик ва жамоат ёрдамчилари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.2K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-01-06 14:29:50
Корея Республикасидаги юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ушбу давлатга 2021 йилнинг 13 декабрь куни кириб борган ва 10 кунлик карантиндан сўнг Кванджу шаҳрининг “Ко Кванг” ром ишлаб чиқариш заводида меҳнат фаолиятини бошлаган юртдошларимиз билан учрашди.

Мулоқотда фуқароларимиз муносиб меҳнат ва яшаш шароитлари билан таъминлангани аниқланиб, Ваколатхона фаолияти ва асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, иш берувчи завод вакиллари юртдошларимизнинг меҳнатсеварлигини таъкидлаб, келгусида корейс тилини пухта ўрганишга кўпроқ вақт ажратишларини тавсия этди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.5K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:43:57
#Pilot_loyiha

Жиззахда пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл ва Зафаробод туманларида бўлиб, маҳаллаларга бириктирилган жамоатчи ёрдамчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.6K views10:43
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:07:04
Хорижда диний ва этник низолар иштирокчисига айланиб қолманг!

Каналга обуна бўлиш

https://t.me/migratsiyaagentligi
6.6K views10:07
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:36:44 Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилиши сўралади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси ва бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўралади.

Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +77710203673), Олма-ота (телефон: +77779504433) ва Ақтау (телефон: +77775990051) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.9K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:30:31
#Pilot_loyiha

Бухорода пилот лойиҳа юзасидан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи З.Аскаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилояти Бухоро туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ва МФЙ жамоатчи инспекторлари билан учрашди.

Учрашувда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.0K views07:30
Ochish/sharhlash