Корея Республикасидаги юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Сунчон шаҳридаги “Dasan Environment” майда тошларни қайта ишлаш комплекси раҳбари ҳамда мазкур комлексда 2021 йилнинг декабрь ойида фаолиятини бошлаган юртдошларимиз билан учрашди.
Ўрганиш давомида фуқароларимиз муносиб меҳнат ва яшаш шароитлари билан таъминлангани аниқланиб, Ваколатхона фаолияти ва асосий вазифалари ҳақида иш берувчи ва юртдошларимизга маълумот берилди.
Каналга обуна бўлиш https://t.me/migratsiyaagentligi