Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 276

2022-01-08 19:13:40
#Pilot_loyiha

Қашқадарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилояти Ғузор, Деҳқонобод, Миришкор, Касби, Муборак, Косон туманлари ва Қарши шаҳрида бўлишди.

Фуқаролар билан бевосита ишловчи вакиллар билан биргаликда учрашувлар ташкил этилиб, Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
4.7K views16:13
Ochish/sharhlash
2022-01-08 15:51:27
#Pilot_loyiha

Самарқанд вилоятида пилот лойиҳа юзасидан семинарлар давом этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали Ишчи гуруҳи масъуллари томонидан Самарқанд, Пайариқ, Тойлоқ ва Оқдарё туманларида ҳоким ёрдамчилари, МФЙ раислари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари иштирокида семинарлар ташкил этилди.

Семинарларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси юзасидан ташкилий ишлар, иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг бирламчи рўйхатларини шакллантириш тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тарғибот ишлари давом этади.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.9K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-01-08 14:40:30 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг "КАМАЗ" заводига электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби соҳалардаги бўш иш ўринлари учун 2022 йил 11-19 январь кунлари онлайн тарзда танловлар ўтказилади.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёш оралиғида бўлиши;
юқори талабчанлик;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).

Танловлар вақти ва ҳудудлар:

11 январь:

Соат 10:00 да, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси. Тел:. 73 244-40-01.
Соат 14:00 да, Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй. Мўлжал: Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида.
Тел:. 69 227-94-64, 69 227-97-27.

12 январь:

Соат 10:00 да, Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
Мўлжал: Собиқ транспорт коллежи ёнида.
Соат 14:00 да, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Сада автобус бекати.
Тел:. 70 202-06-20.

13 январь:

Соат 10:00 да, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй. Мўлжал: Япон маркази биноси.
Тел:. 71 236-30-40.
Соат 14:00 да, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси.
Тел:. 67 225-55-59.

14 январь:

Соат 10:00 да, Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. Мўлжал: Аввалги Санъат коллежи биноси, 1-сонли Нотариал идора.
Тел:. 72 223-90-65, 72 223-90-66.
Соат 14:00 да, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй. Мўлжал: Вилоят ҳокимияти.
Тел:. 66 233-24-00, 66 233-53-00.

17 январь:

Соат 10:00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй. Мўлжал: "Ишга марҳамат" мономаркази.
Тел:. 91 214-26-27, 97 293-27-52, 97 770-04-92.
Соат 14:00 да, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси.
Тел:. 76 222-45-22.

18 январь:

Соат 10:00 да, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43а-уй. Мўлжал: Вилоят БКМ.
Тел:. 79 224-11-60.
Соат 14:00 да, Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй. Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази.
Тел:.65 226-56-99; 99 708-49-98.

19 январь:

Соат 10:00 да, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналмилал кўчаси 6-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси.
Тел:. 62 224-12-35.
Соат 14:00 да, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у. Мўлжал: "Истиқлол боғи" (Квадрат парк).
Тел:. 55 102-53-32, 55 102-53-34.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
10.4K viewsedited  11:40
Ochish/sharhlash
2022-01-08 14:31:36
#Pilot_loyiha

Юртдошларимиз ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган Хоразм вилоятидан бир гуруҳ юртдошларимиз Санкт-Петербургга жўнаб кетди.

Урганч халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.4K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-01-08 14:00:22
#Pilot_loyiha

Сурхондарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар давом этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Қизириқ, Бандихон, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларида бўлиб, бандлик ва жамоат ёрдамчилари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.6K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-01-08 12:45:47
#Pilot_loyiha

Хоразмда пилот лойиҳа юзасидан семинарлар ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг Хонқа, Хазорасп, Боғот, Тупроққалъа, Гурлан, Янгибозор, Шовот ва Қўшкўпир, туманларида бўлиб, маҳаллаларга бириктирилган маҳалла раислари, жамоатчи ёрдамчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.1K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-01-07 18:57:20
#Pilot_loyiha

Навоий вилоятида пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Навоий вилояти Конимех, Навбаҳор, Кармана туманлари ва Навоий шаҳрида бўлиб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ва МФЙ жамоатчи инспекторлари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.1K views15:57
Ochish/sharhlash
2022-01-07 17:13:52
Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.6K views14:13
Ochish/sharhlash
2022-01-07 16:55:37
#Pilot_loyiha

Андижонда пилот лойиҳа юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан вилоятнинг Булоқбоши, Улуғнор, Шаҳрихон, Асака, Пахтабод, Избоскан ва Андижон туманларида маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.8K views13:55
Ochish/sharhlash
2022-01-07 16:09:48
#Pilot_loyiha

Наманган вилоятида пилот лойиҳа юзасидан семинарлар ташкил этилди

Наманган вилоятининг Косонсой, Янгиқўрғон, Уйчи ва Чортоқ туманларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, МФЙ раислари, жамоатчи инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар иштирокида ташқи меҳнат миграцияси бўйича семинарлар ўтказилди.

Тадбирларда миграция соҳасидаги сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, меҳнат мигрантлари учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар, хусусан Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа бўйича маълумот берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.6K views13:09
Ochish/sharhlash