Get Mystery Box with random crypto!

#Pilot_loyiha Сурхондарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар д | Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Pilot_loyiha

Сурхондарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар давом этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Жарқўрғон, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳридаги бир қатор маҳаллаларга ташриф буюриб, фуқаролар билан учрашди.

Учрашувларда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун мавжуд имконият ва имтиёзлар, хусусан, Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi