Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗА УЧУН... 'Уламоларимиз таъкидича, хотинининг жабру-си | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

МУЛОҲАЗА УЧУН...

"Уламоларимиз таъкидича, хотинининг жабру-ситам, ўткир феълига сабр қилиб яшаган эркак улуғ ажрлар олар экан...

Эркаклар бор, болалик травмалари таъсирида олиб қўйган хотинига чидаб, ичи ёнса ҳам сиртига чиқармай, болам ва элнинг гапи учун яшайди... катта эҳтимол ила ажр олади!

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай маънавий ва жисмоний хиёнат кўчасига кириб қолади (де-факто зино йўлини танлайди).

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай ажрашади. Иккинчи (баъзан 3-4) марта уйланади. Кимдир бахтини топади, кимдир эса йўқ.

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай иккинчи хотин никоҳ ила олади, адолат қилади. Улар биринчи хотин ва болаларини яхши кўргани, виждон азобида қийналмаслиги учун сақлаб қолади. Шу билан бирга, психологик жарроҳатига малҳам бўлган иккинчи хотини билан ҳам ўзи мазза қилиб яшайди. Агар биринчи хотини рашк-нағма қилмаса, иккисини ва ўзини бахтли қилиб яшайди, катта эҳтимол ила ажр олади.

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай биринчи хотинини ушлаб қолган ҳолда, бирини қўйиб, иккинчисига, ундан учинчисига ва ҳоказо саноқда уйланаверади. Никоҳниям, адолатниям ва хотинларниям хорлаб юборади. Бу амаллари жазосиз қолмас.

Ҳўш, болалик травмаси ила адашиб турмуш қурган аёлларчи?

Аёллар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли турмуш қилади, аёллигини заррача ҳис қилмай, фақат вазифасини бажарувчи, ҳиссиз, меҳр деса нима у? деб яшайдиган, узр мавжуд бўлган инсондир. Эрнинг жабр-ситамларига (баъзан эрнинг меҳр бермаслиги ва эътибор қилмаслиги энг катта жабр ўрнига ўтади) сабр+тоқат (чунки сабрнинг ўзи бироз камдек ҳазм қилишга) қилиб яшовчи аёл КАТТА эҳтимол ила ажр олади.

Аёллар бор....

Инша Аллоҳ яқин келажакда режа қилганим, ЯШАМОҚ САНЪАТИ номли МУАЛЛИФЛИК курсимдан парча (истасангиз реклом учун парча қўйибди, деб ҳисоблайверинг)

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев