Get Mystery Box with random crypto!

АЖРЛАР ЗОЕ БЎЛМАГАЙ Абдуллоҳ ибн Муборак хонадонига олим киши | Mehrob.uz

АЖРЛАР ЗОЕ БЎЛМАГАЙ

Абдуллоҳ ибн Муборак хонадонига олим кишилар меҳмон бўлишди. Аксига олгандек меҳмон олдига қўйгани уйида биргина отидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўша отни сўйиб, гўштини пишириб, меҳмонлар олдига қўйди. Бу ҳолни кўрган хотини нолиди:
– Бисотингизда шугина отдан бошқа нарсангиз йўқ бўлса, нима қилар эдингиз уни сўйиб?
Бу сўзлардан ранжиган Абдуллоҳ уйига кириб кетди. Уй анжомларидан маҳрга ярашасини топиб чиқди-да, уни хотинига бериб, ўша заҳоти талоқ қўйиб:
– Меҳмон кутишни ёқтирмайдиган аёл менга хотин бўлишга ярамайди! – деди.
Орадан бир неч кун ўтгач, бир киши келиб унга сўз қотди:
– Эй мўминлар имоми! Менинг бир қизим бор. Онаси вафот этган эди, унинг фироқида кийимларини йиртиб йиғлаб, ғам-андуҳга ботди. Бугун уни мажлисингизга олиб келсам бироз тасалли берсангиз, шоядки, қалби таскин топса.
Илм мажлисида минбарга чиққанида ўша сўралган мавзуга ҳам тўхталиб ўтди. Қиз уйига қайтгач отасига айтди:
– Отажон, мен энди тавба қилдим. Энди Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ундай ишларни қилмайман. Лекин бир илтимосим бор.
– Қандай илтимос?
– Сиз менга дунёнинг йигитлари қўлингни сўрашяпти. Бадавлат кимсалар ҳам харидор, дер эдингиз. Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, мени Абдуллоҳ ибн Муборакдек кишига турмушга берсангиз. Агар бизларда дунё бўлса, унда дин бор.
Отаси қизининг таклифини қабул қилиб, Абдуллоҳга узатди. Унинг сепига кўп мол-дунё қўшиб берди. Бундан ташқари куёв учун ўнта от ҳам қўшиб берди.
Бир кун Абдуллоҳ ибн Муборак туш кўрди. Унга бир нидо келди:
“Сен бизнинг розилигимиз учун кекса аёлдан кечган бўлсанг, биз сенга бокирасини ато қилдик. Бизнинг розилигимиз учун битта отингни сўйган бўлсанг, биз сенга ўнта от ато қилдик. Билиб қўйгинки, бизнинг ҳузуримизда яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилур. Бу дунёда яхшилик қилгувчиларнинг ажрлари зое бўлмагай. Улар зарар ҳам кўрмагайлар!”

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz