Get Mystery Box with random crypto!

​​ИИВ томонидан «Ҳарбий атамаларнинг изоҳли луғати» китоблар т | MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

​​ИИВ томонидан «Ҳарбий атамаларнинг изоҳли луғати» китоблар тўплами олиниб, ҳарбий тузилмалар ва вазирлик Академияси курсантлари фойдаланишлари учун ушбу муассасалар кутубхоналарига берилди. Бундан ташқари, соҳага бошқа тиллардан кириб келган сўз ва атамалар, сафда юриш қоидаларига оид буйруқ ҳамда чақириқларнинг муқобилларини яратиш ҳамда бир хилда қўлланишини таъминлаш юзасидан асосланган илмий таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Ходимларни навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказишда давлат тилини қай даражада билишига, нутқий маҳорати ҳамда муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда тегишли талаблар белгиланмоқда. Барча ҳужжатлар, ҳарбийча саломлашиш, буйруқ ва чақириқларнинг давлат тилида бўлиши таъминланмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ички ишлар органлари тизимида давлат тилида иш юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар яқин келажакда ўз натижасини беради. Бу эса халқ манфаатлари йўлида фаолият юритаётган ходимларнинг маънавияти юксалишига, нутқий маҳорати ўсишига ва дунёқараши кенгайишига хизмат қилади.

Хуршидбек РЎЗИЕВ,
Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси,
подполковник.