2022-01-19 15:08:04
Жалолиддин Румийга шогирдлари савол бердилар:
- Устоз заҳар нима у?
Румий ҳазратлари жавоб бердилар:
- Заҳар бу биз истеъмол қилаётган барча нарсаларнинг меъёридан ошиб кетиши. Ҳаддан ошиқ куч ҳам заҳар бўлиши мумкун, ҳаддан ошиқ бойлик, нафс, севги, нафрат, истаклар, умуман ҳамма-ҳамма нарса...
Шогирдлар:
- Устоз қўрқув нима?
Румий:
- Нарсалар, ҳодисаларнинг аниқ моҳиятини билмаслик, ёқимсиз туйғу. Агар биз шу ноаниқликни таваккал қабул қилсак бу-саргузаштдир.
Шогирдлар:
- Устоз бахиллик нима?
Румий:
- Ўзгалар борлиғини кўра олмаслик. Агар биз ўша борлиқни қабул қила олсак бу-руҳланишдир.
Шогирдлар:
- Устоз ғазаб нима?
Румий:
- Назоратингизда бўлмаган нарсалар ва жараёнларга бўлган муносабатингиз. Агар буни қабул қила олсак бу-юввошлик ва камтарликдир.
Шогирдлар:
- Устоз нафрат нима?
Румий:
- Инсонларни бор бўйича қабул қила олмаслигимиз бу нафрат. Агар биз уни қандай бўлса шундайлигича, ҳеч қандай шартсиз қабул қила олсак бу севгидир.
https://t.me/dimi_10_namangan
15.5K views12:08