Get Mystery Box with random crypto!

Муқимий театри жамоаси хайрия тадбирда... 15 февраль — Сарато | Madaniyat.uz I Rasmiy kanal

Муқимий театри жамоаси хайрия тадбирда...

15 февраль — Саратон хасталигига чалинган болалар халқаро куни арафасида саратон касаллигидан азият чекаётган болаларга эътиборни ошириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ташаббуси билан театр жамоаси Республика онкология марказининг болалар бўлимида хайрия тадбири ўтказди.

Улар учун турли хил эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди, янграган куй-қўшиқлар болажонларга ўзгача кайфият улашди.

Эртак давомида болалар қаҳрамонлар билан жонли мулоқотда бўлишди, биргаликда рақсларга тушишди. Муқимий театрининг балет артистлари томонидан чиройли композиция ҳам тақдим этилди.

Шунингдек театр жамоаси ва ҳомийлар томонидан болаларга турли хил совғалар туҳфа қилинди.

Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари барчамизда меҳр оқибат, одамийлик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube