Get Mystery Box with random crypto!

LIDERLAR

Telegram kanalining logotibi liderlar1 — LIDERLAR
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Буюклар
Ijtimoiy
Iqtibos
Маърифат
Ибрат
All tags
Kanal manzili: @liderlar1
Toifalar: Taʼlim , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.93K
Kanalning ta’rifi

Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 95

2022-01-28 06:00:11 ​​АЛ-ХОРАЗМИЙНИНГ АЖОЙИБ ТЕНГЛАМАСИ

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди.
Олим шундай деди:- Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
-Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, 1 нинг ёнига нолни қўшсангиз, 10 бўлади.
-Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўшсангиз, 100 бўлади.
-Агар инсон насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўшсангиз, 1000 бўлади.
Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади, яъни 000!
Азизларим, хулқимиз чиройли бўлсин!

@liderlar1
9.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-27 17:34:02
Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:

"Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон"

Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.

Хоразм вилояти «Келажак лидерлари» клуби
@liderlar1
5.5K views14:34
Ochish/sharhlash
2022-01-27 14:51:46
Hayotimdagi o‘zgarish nuqtasi onam menga oynayi jahonni ko‘rishni man qilib, kitob o‘qishga majburlagan kundan boshlangan.

Ben Karson
@liderlar1
7.1K viewsedited  11:51
Ochish/sharhlash
2022-01-27 13:30:24
#Мотивация

Мана бу оқ-қора сурат эҳтимол бир қарашда сизга қизиқ туюлмас, аммо мен тез-тез кўриб ўйга чўмадиган энг кучли суратдир!

Aфриканинг Жанубий Родезия (собиқ Зимбабве) ўлкасидан бўлган марафончи Матиас Канда мусобақага тайёрланиш чоғида доим Гверу ва Селукве шаҳарлари орасида қатновчи пассажир поезди билан пойга қилган

Шу туфайли у энг нуфузли марафон пойгаларида 3 маротаба олтин медални қўлга киритган

Бойлар билан тўла поезднинг бор кучи билан ўт олаётганини ва қашшоқ оиладан бўлган Матиаснинг жон жаҳди билан чопаётганини қандай таърифлаш мумкин?

Бир ойда бир қорни тўйиб овқат емайдиган Матиас бу куч қувватни, бу матонатни қаердан олди экан

Жавоб битта!
Одамлар танқидига, гап-сўзига қарамай ўзига, бахтли келажагига бўлган чексиз ишонч!!

Матиасдан ўрнак олинг!
Ўз ҳаётингизни ўзингиз қуринг!
Хўш, бугун бахт сари қанча қадам ташладингиз?!

Хоразм вилояти «Келажак лидерлари» клуби
@liderlar1
7.7K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2022-01-27 10:12:40
Ғоялар ўзидан ўзи келаверади, мақсад йўлидан чекинманг! Фақатгина бошланг!

Хоразм вилояти «Келажак лидерлари» клуби
@liderlar1
7.2K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-01-27 08:49:10
test.argos.uz — саволлардан намуна

Қайси давлат органи референдумни тайинлаш ҳуқуқига эга?
Anonymous Quiz
11%
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
38%
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
48%
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
3%
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
13.8K voters6.5K views05:49
Ochish/sharhlash
2022-01-27 06:00:06 ​​ Билишини биладиган одамга эргашинг,

Билишини билмаганни огоҳлантиринг,

Билмаслигини биладиганга ўргатинг,

Билмаслигини билмагандан қочинг!

Конфуций
Хоразм вилояти «Келажак лидерлари» клуби
@liderlar1
8.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-26 19:02:54
#Психология

Ухласангиз миянгиз дам олмайди. Чунки мия ухлаганда ҳам ўз фаолиятини тўхтатмайди.

Унда уйқу бизга нима учун керак, уйқуда нима содир бўлади?

Фарғона вилояти "Келажак лидерлари" клуби
@liderlar1
3.8K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2022-01-26 14:25:51
#Мотивация

Фридрих Нитше

Кунни хайрли бошлашнинг энг яхши усули - уйғонган заҳоти бугун ҳеч бўлмаса бирон кишига қувонч улаша олармикинман, деган фикрни ҳаёлдан ўтказишдир.

Фарғона вилояти "Келажак лидерлари" клуби
@liderlar1
6.2K viewsedited  11:25
Ochish/sharhlash
2022-01-26 12:39:33 Осиё мамлакатлари номи қаердан олинган?

1. Озарбайжон – "Олов йиғувчи” деган маънони англатади;
2. Арманистон – арманлар уруғи асосчиси демакдиир. Мазкур сўз Арманик номидан олинган;
3. Афғонистон – афғонларнинг афсонавий бобокалони Афғон номидан олинган;
4. Бангладеш – бенгалча Бенгаллар мамлакати дегани;
5. Баҳрайн – арабчадан олинган бўлиб, денгиз маъносини англатади;
6. Бруней – арабча сўз бўлиб, ўзбек тилига" дунё ҳукмдори", дея таржима қилинади;
7. Бутан – тибетчада Тибет атрофлари демакдир;
8. Ветнам – шарқий ветлар мамлакати маъносини билдиради;
9. Грузия – Сакартвелло, яъни картвеллар, грузинлар дегани;
10. Индонезия – оролли Ҳиндистон демакдир;
11. Иордания – Иордан дарёси номидан олинган;
12. Ироқ – арабча қирғоқ ёки қуйи ер дегани;
13. Исроил – исроил халқи номидан олинган;
14. Камбоджа – Камбу уруғи асосчиси номидан олинган;
15. Қатар – Қадимги Қадару қишлоғи номидан олинган;
16. Кипр – юнонча "кипарис" сўзидан олинган;
17. Қирғизистон – қирғиз халқи номидан олинган;
18. Қозоғистон – қозоқ халқи номидан олинга;
19. Корея – Х-ХIV асрларда қўлланилган этноним;
20. Қувайт – арабча
шаҳар, қалъа дегани;
21. Лаос – лаос халқи номидан олинган;
22. Ливан – Ливан тоғи, яъни семит тилида оқ деган маънони англатади;
23. Малайзия – малайя халқи номидан олинган;
24. Малдив – санскритча "орол" дегани;
25. Мўғулистон – мўғул халқи номидан олинган;
26. Мянма – бирма тилида Олтин ибодатхоналар мамлакати деган маънони англатади;
27. Непал – санскритча тоғ этагидаги манзилгоҳ дегани;
28. Покистон – урдуча пок мамлакат дегани;
29. Саудия Арабистони – саудлар сулоласи номидан олинган;
30. Сингапур – санскртича Шер шаҳар дегани;
31. Таиланд – тан халқи номидан олинган;
32. Тайван – хитойча кўрфаз йўли демакдир;
33. Тожикистон – тожик халқи номидан олинган;
34. Туркия – турк халқи номидан олинган;
35. Туркманистон – туркман халқи номидан олинган;
36. Ўзбекистон – ўзбек халқи номидан олинган;
37. Уммон – шаҳар асосчиси Уммон бин Иброҳим номидан олинган;
38. Филиппин – Испания қироли Филипп II номига қўйилган;
39. Ҳиндистон – Ҳинд дарёси номидан олинган;
40. Хитой – мўғуллар қабиласи киданлар номидан олинган;
41. Шри-Ланка – санскритча шон-шарафли ер дегани;
42. Эрон – орийлар қабиласи номидан олинган. Олийжаноб, деган маънони хам англатади;
43. Яман – арабча ўнгда, Маккадан ўнгда жойлашган дегани;
44. Япония – қадимги япон тилида тоғ мамлакати одамлари, тўғридан-тўғри таржимаси, Қуёшнинг илдизи маъносини билдиради.

Фарғона вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоси Ўткир Отабоев.
@liderlar1
9.6K views09:39
Ochish/sharhlash