Get Mystery Box with random crypto!

Осиё мамлакатлари номи қаердан олинган? 1. Озарбайжон – 'Олов | LIDERLAR

Осиё мамлакатлари номи қаердан олинган?

1. Озарбайжон – "Олов йиғувчи” деган маънони англатади;
2. Арманистон – арманлар уруғи асосчиси демакдиир. Мазкур сўз Арманик номидан олинган;
3. Афғонистон – афғонларнинг афсонавий бобокалони Афғон номидан олинган;
4. Бангладеш – бенгалча Бенгаллар мамлакати дегани;
5. Баҳрайн – арабчадан олинган бўлиб, денгиз маъносини англатади;
6. Бруней – арабча сўз бўлиб, ўзбек тилига" дунё ҳукмдори", дея таржима қилинади;
7. Бутан – тибетчада Тибет атрофлари демакдир;
8. Ветнам – шарқий ветлар мамлакати маъносини билдиради;
9. Грузия – Сакартвелло, яъни картвеллар, грузинлар дегани;
10. Индонезия – оролли Ҳиндистон демакдир;
11. Иордания – Иордан дарёси номидан олинган;
12. Ироқ – арабча қирғоқ ёки қуйи ер дегани;
13. Исроил – исроил халқи номидан олинган;
14. Камбоджа – Камбу уруғи асосчиси номидан олинган;
15. Қатар – Қадимги Қадару қишлоғи номидан олинган;
16. Кипр – юнонча "кипарис" сўзидан олинган;
17. Қирғизистон – қирғиз халқи номидан олинган;
18. Қозоғистон – қозоқ халқи номидан олинга;
19. Корея – Х-ХIV асрларда қўлланилган этноним;
20. Қувайт – арабча
шаҳар, қалъа дегани;
21. Лаос – лаос халқи номидан олинган;
22. Ливан – Ливан тоғи, яъни семит тилида оқ деган маънони англатади;
23. Малайзия – малайя халқи номидан олинган;
24. Малдив – санскритча "орол" дегани;
25. Мўғулистон – мўғул халқи номидан олинган;
26. Мянма – бирма тилида Олтин ибодатхоналар мамлакати деган маънони англатади;
27. Непал – санскритча тоғ этагидаги манзилгоҳ дегани;
28. Покистон – урдуча пок мамлакат дегани;
29. Саудия Арабистони – саудлар сулоласи номидан олинган;
30. Сингапур – санскртича Шер шаҳар дегани;
31. Таиланд – тан халқи номидан олинган;
32. Тайван – хитойча кўрфаз йўли демакдир;
33. Тожикистон – тожик халқи номидан олинган;
34. Туркия – турк халқи номидан олинган;
35. Туркманистон – туркман халқи номидан олинган;
36. Ўзбекистон – ўзбек халқи номидан олинган;
37. Уммон – шаҳар асосчиси Уммон бин Иброҳим номидан олинган;
38. Филиппин – Испания қироли Филипп II номига қўйилган;
39. Ҳиндистон – Ҳинд дарёси номидан олинган;
40. Хитой – мўғуллар қабиласи киданлар номидан олинган;
41. Шри-Ланка – санскритча шон-шарафли ер дегани;
42. Эрон – орийлар қабиласи номидан олинган. Олийжаноб, деган маънони хам англатади;
43. Яман – арабча ўнгда, Маккадан ўнгда жойлашган дегани;
44. Япония – қадимги япон тилида тоғ мамлакати одамлари, тўғридан-тўғри таржимаси, Қуёшнинг илдизи маъносини билдиради.

Фарғона вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоси Ўткир Отабоев.
@liderlar1