Get Mystery Box with random crypto!

#Мотивация Мана бу оқ-қора сурат эҳтимол бир қарашда сизга қи | LIDERLAR

#Мотивация

Мана бу оқ-қора сурат эҳтимол бир қарашда сизга қизиқ туюлмас, аммо мен тез-тез кўриб ўйга чўмадиган энг кучли суратдир!

Aфриканинг Жанубий Родезия (собиқ Зимбабве) ўлкасидан бўлган марафончи Матиас Канда мусобақага тайёрланиш чоғида доим Гверу ва Селукве шаҳарлари орасида қатновчи пассажир поезди билан пойга қилган

Шу туфайли у энг нуфузли марафон пойгаларида 3 маротаба олтин медални қўлга киритган

Бойлар билан тўла поезднинг бор кучи билан ўт олаётганини ва қашшоқ оиладан бўлган Матиаснинг жон жаҳди билан чопаётганини қандай таърифлаш мумкин?

Бир ойда бир қорни тўйиб овқат емайдиган Матиас бу куч қувватни, бу матонатни қаердан олди экан

Жавоб битта!
Одамлар танқидига, гап-сўзига қарамай ўзига, бахтли келажагига бўлган чексиз ишонч!!

Матиасдан ўрнак олинг!
Ўз ҳаётингизни ўзингиз қуринг!
Хўш, бугун бахт сари қанча қадам ташладингиз?!

Хоразм вилояти «Келажак лидерлари» клуби
@liderlar1