2022-02-02 09:33:59
БИЛЛ ГЕЙТСНИНГ ҚИЗИ КАМБАҒАЛ ИНСОНГА ТУРМУШГА ЧИҚМАЙДИ!Билл Гейтс нега унинг қизи камбағал инсонга турмушга чиқа олмаслигини тушунтириб ўтди.
Бир неча йил олдин мен Америка Қўшма Штатларида молия ва инвестициялар мавзуси бўйича конференцияда қатнашган эдим. Маъруза қилувчилардан бири Билл Гейтс бўлиб, навбат савол ва жавоблар босқичига келганда, мен унга кейинчалик ҳамма конференцияда қатнашганларнинг кулгисига сабаб бўлган саволни бердим.
-Дунёда энг бой инсонларидан бири, яъни Сиз, қизингизнинг камбағал, камтарин инсонга турмушга чиқишини қабул қила олармидингиз?
Гейтс жавоб берди:
-Сиз, аввало, бойлик бу кўп пул жойлаштирилган банк ҳисоб рақами эмаслигини тушуниб олишингиз лозим. Бойлик-бу энг аввало, бойлик яратиш маҳоратидир. Масалан: лоторея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда ҳатто юз миллион ютиб олган инсон бу бой инсон эмас, бу кўп пулга эга бўлган камбағал инсондир. Мана нима учун лоторея ютуғи туфайли миллионерга айланган инсонларнинг 90 % беш йил ўтмасдан туриб яна қашшоққа айланадилар. Сизларда ҳам пулга эга бўлмаган бой инсонлар мавжуд. Масалан: кўпгина тадбиркорлар бойликка интилиш йўлидадирлар, ҳатто уларда пул мавжуд бўлмаса ҳам улар молиявий саводхонлигини, интелектини ривожлантирмоқдалар, айнан шу хислат аслида бойлик ҳисобланади.
Бой инсонлар камбағал инсонлардан нима жиҳати билан фарқ қилади?
Агар Сиз навқирон ёшнинг мактабни тугатишга, янгиликни ўрганишга, доимо ўзини ривожлантиришига, мукаммалликка интилаётганини кўрсангиз, билингки у бой инсондир.
Агар Сиз навқирон ёшнинг ҳамма муаммо давлатда, ҳамма бойлар ўғри деб доимо танқид қилаётганлигини кўрсангиз, билингки бу аслида камбағал, қашшоқ инсондир.
Бойлар юксакликка парвоз этишлари учун уларга фақатгина маълумот ва таълим кераклигига аминдирлар.
Камбағаллар эса юксакликка парвоз этишлари учун бошқалар уларга пул беришлари керак деб ўйлайдилар.
Сўзим сўнгида Мен қизим камбағал эркакка турмушга чиқмайди деганимда пулни назарда тутган эмасман. Мен аслида бу инсоннинг пулни яратиш маҳорати, қобилияти ҳақида гапирмоқдаман.
Кўпгина жиноятчилар камбағал эканлиги бу факт. Улар пулни кўрганларида эс-ҳушларини йўқотадилар. Ўзлари бу пулни қандай ишлаб топишни билмаганликлари учун ўғрилик ва босқинчилик қиладилар.
Кунларнинг бирида банк қоровули пул солинган сумкани топиб олади ва сумкани олиб, банк бошқарувчисига бериб юборади. Инсонлар бу банк қоровулини жинни, ахмоққа чиқаришади, аммо аслида у пулга эга бўлмаган бой инсон эди. Бир йилдан сўнг банк маъмурияти уни мижозларни қабул қилувчи ресепшн лавозимига тавсия қилишади. Уч йилдан сўнг у мижозларни бошқара бошлайди, ўн йилдан сўнг эса юқоридаги банкнинг ҳудудий филиалини бошқара бошлайди. Энди у юзлаб ходимларни бошқармоқда ва унинг йиллик маоши у ўғирлаши мумкин бўлган маблағдан бир неча баробар кўпроқдир.
Бойлик бу - биринчи навбатда қалб ҳолатидир, менинг дўстим.
Самарқанд Келажак лидерлари клуби аъзоси Б.Назаров рус тилидан таржима қилди.
Каналга қўшилинг: @liderlar1
43.0K viewsedited 06:33