Get Mystery Box with random crypto!

Албeрт Эйнштeйндан ҳаётий маслахатлар. Қизиқувчан бўлинг: « | LIDERLAR

Албeрт Эйнштeйндан ҳаётий маслахатлар.

Қизиқувчан бўлинг:
«Менинг ҳеч қандай махсус истеъдодим йўқ. Мен шунчаки, жуда қизиқувчанман.»

Бeбаҳо қатъият:
«Мен ҳар бир масалага, бошқаларга нисбатан, жуда эътибор ва эҳтиёткорлик билан қарайман.»

Вақтдан ютишга харакат қилманг:
«Бир вақтда бир неча иш қила оласан, лекин ҳаммасини мукаммал қила олмайсан”

Энг катта куч бу — тасаввур:
«Тасаввур – бу ҳамма нарса. Бу ҳаётдаги бўлажак воқеаларни кўриб чиқишдир. Тасаввур билимдан ҳам муҳимдир.»

Хато қилиш:
«Ҳеч қачон хато қилмаган инсон, янги нарсани умуман татиб кўрмайди.»

Ҳозирги вақт билан яшанг:
«Мен ҳеч қачон келажак ҳақида ўйламайман – у жуда тез яқинлашиб келади.»

Қадриятларни яратинг:
«Муваффақиятга эришиш учун интилманг, балки ҳаётингиз мазмунли бўлишига интилинг.»

Такрорламанг:
«Бир ишни қайта-қайта қилиб, лекин ҳар хил натижани кутиш ахмоқлик.»

Билим тажрибадан кeлиб чиқади:
«Ахборот – билим эмас. Илмнинг ягона манбаси – тажриба.»

Ўйинда яхшироқ ўйнаш учун, қоидаларни билиш кeрак:
«Сиз ўйин қоидаларини ўрганишингиз керак. Шундан сўнг, ҳаммадан кўра яхшироқ ўйнашингиз мумкин.»