Get Mystery Box with random crypto!

LIDERLAR

Kanal manzili: @liderlar1
Toifalar: Taʼlim , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.30K
Kanalning ta’rifi

Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 108

2021-12-08 12:32:36
#Ижтимоий_сўровнома

Давлат хизматчиси малакасини ошириш кимга кўпроқ манфаат келтиради?

Ушбу сўровномада шу каби долзарб масалалар юзасидан саволлар ўрин олган. Сўровнома давлат хизматчиларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сўровнома аноним характерга эга бўлиб, бунда Сизнинг давлат хизматчилари малакасини ошириш тизими бўйича фикрларингиз инобатга олинади.

Унда иштирок этиш ихтиёрий, лекин айнан сизнинг фикрингиз тизимни ривожлантириш учун аҳамиятли эканлигини билдирмоқчимиз.

Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг https://forms.gle/RLTcGJzu987XmCLT8

Иштирокингиз учун раҳмат!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.6K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-12-08 08:35:10
7.6K views05:35
Ochish/sharhlash
2021-12-08 07:00:03 ​​8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан дунёнинг турли давлатлари конституцияси ҳақидаги қизиқарли фактларни тўпладик.

1. Кўпчилик дунёдаги илк Конституция АҚШда ишлаб чиқилган деб ҳисоблайди, бироқ бундай эмас. Энг қадимги Конституция Польшага тегишли. У 1792 йилда қабул қилинган.

2. Европа Иттифоқи Конституцияси устида Европанинг энг етук мутахассислари ишлашган. У 2004 йилнинг июнида ЕИнинг махсус саммитида маъқулланган. Ҳужжат дарҳол 20 та тилга ўгирилди ва дунёдаги энг кенг ва кўп томонлама ҳужжатга айланди. Бироқ, ушбу ҳужжат умумевропа фикрининг пайдо бўлишига ҳисса қўшолмади. Европа мамлакатлари умуммиллий референдумида етарли овоз тўплолмади.

3. Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У ҳажми бўйича дунёдаги энг катта Асосий Қонун.

4. Япония Конституциясининг уч асосий тамойили бор: халқ суверенитети, инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, патсифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш).

5. Британия Конституциясининг ўзига хос жиҳати мамлакат асосий қонуни деб аташ мумкин бўлган ягона ҳужжатнинг мавжуд эмаслигидир.

6. Эквадор табиат ҳуқуқини Конституция билан мустаҳкамлаган дунёдаги илк мамлакатга айланган.

7. Малта Конституцияси ўз мамлакатини нейтрал, тинчлик сари интилувчи сифатида белгилайди.
11.6K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-12-08 06:59:36
7.3K views03:59
Ochish/sharhlash
2021-12-07 06:00:05 ​​Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.

Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлиш учун, уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келганмиз...

Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!

Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз...

Мавлоно Жалолиддин Румий
9.2K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-06 06:00:05 ​​ Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.

Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.


Ўткир Ҳошимов
12.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-05 18:38:48
#Гарсияга_мактуб #Motivation

... Бугунги кунда бизга шундай Роуэн исмли раҳбарлар, фуқаролар ва энг муҳими, ёшлар жуда керак. Бундай инсонлар жамиятимизда мавжуд. Бироқ бундай инсонларни кўпайтириш лозим.

Тараққиёт – ана шундай одамларни ахтаришнинг давомли ва машаққатли жараёни. Бундай одамлар нимаики истасалар, шунга эришадилар. Бундай одамлар ҳар бир шаҳарда, ҳар бир қишлоқда, ҳар бир ишхонада, ҳар бир устахонада, ҳар бир дўконда, ҳар бир корхонада керак. Бундай одамлар дунёга керак. Гарсияга мактубни элтиб беришга қодир одамлар…

Ушбу очерк илк бор 1899 йил «Philistine» журналида нашр этилди. Муаллиф — Элберт Хаббард. Асар дунё бўйича 40 млн.дан ортиқ нусхада чоп этилган.

"Гарсияга мактуб" бизга нима ҳақида гапирмоқчи... Мулоҳаза қилиш ва хулоса учун яхши имконият! Биргаликда, оила даврасида томоша қиламиз ва яқинларимизга улашамиз.

Манба: Лидерлар канали
7.5K views15:38
Ochish/sharhlash
2021-12-04 06:26:45 ​​— Сиз ҳаёт гўзал эканлигига ишонсангиз - у янада гўзаллашади.

— Сиз уни даҳшатли деб ҳисобласангиз - у даҳшатли бўлиб бораверади.

— Агар сиз чиқиш йўли йўқлигига ишонсангиз, чиқиш йўлини топа олмайсиз. Агар чиқиш йўли борлигига ишонсангиз, албатта кўрасиз.

— Сиз муаммони кутмоқдасиз - у албатта келади.

— Сиз касал бўлишдан қўрқсангиз - касал бўласиз.

— Сиз муваффақиятга ишонасиз - сиз уни яратасиз. Сиз бахтни кутмоқдасиз - демак у тез орада эшигингиз тақиллатиб қолади.

Шундай экан фикрларимизни тўғри қилайлик, шунда имконият эшиклари ўз ўзидан очилаётганига гувоҳ бўламиз.
11.4K views03:26
Ochish/sharhlash
2021-12-03 07:10:38 "Сиёсий-маърифат соати" бошланди!

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
7.7K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-12-03 06:00:06 ​​Фойдали маслахат

Қачонки кутишдан тўхтаб, мақсад қўйиб, харакатни бошлаганингизда, ҳақиқий ўзгаришлар юз беради.

Одамларнинг энг катта хато фикрлари бу сабр қилиш тушунчасидир. Сабр деганда "кутиш" деб тушунамиз. Аслида сабр бу қийинчиликларга қарамай, олдинга харакат қилишдир, ўзини харакатга ундай олишдир.

Биз эса кутамиз, қулай вақт келишини, имкон туғилишини, кимдир бошлаб беришини ва шу кабиларни.

Мен кўпинча мақсад ҳақида гапираман, лекин ишончим комилки, атрофингиздаги одамларнинг катта фоизининг аниқ мақсади йўқ, нимани ҳоҳлашларини билмайди. Ахир сиз нимани ҳоҳлашингизни билмасангиз, нимага эришишингизни кутябсиз?

Омадли бўлишни ҳоҳлайсиз, лекин омад сиз учун нимани англатишини аниқ билиб олишингиз лозим
9.0K views03:00
Ochish/sharhlash