Get Mystery Box with random crypto!

LIDERLAR

Kanal manzili: @liderlar1
Toifalar: Taʼlim , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.30K
Kanalning ta’rifi

Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 106

2021-12-20 11:14:49
Otabek Hasanov forumda yoshlar bilan uchrashuvidan lavhalar.
4.8K views08:14
Ochish/sharhlash
2021-12-20 10:33:05 Soat 13.00 dan Oʻzbekiston 24 hamda Yoshlar telekanalida toʻgʻridan toʻgʻri uzatiladi. Tomosha qilishingiz mumkin
5.1K views07:33
Ochish/sharhlash
2021-12-19 09:52:09
#Ёшлар_ва_давлат_хизмати

Эртага Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади!

Мулоқот "Тошкент ёшлари форуми" доирасида ташкил этилаётган бўлиб, унда қатор истиқболли лойиҳалардан ташқари турли вазирлик, идоралар раҳбарлари ҳам ёшлар билан учрашади.

Учрашув 20 декабрь куни соат 13:00да Congress hallда бошланади.

Мурожаат ва таклифлар ушбу манзилда қабул қилинмоқда.

Рўйхатдан ўтинг

Азиз ёшлар, ёш давлат хизматчилари, йилнинг муҳим учрашувида албатта иштирок этинг! Унутманг, катта натижалар биринчи қадамдан бошланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
3.5K views06:52
Ochish/sharhlash
2021-12-18 19:51:55
Сиз ўзингизни лидер деб ҳисоблайсизми?

Атрофдагилар ҳам Сизни лидер деб биладими?

Лидер бўлсангиз ёки лидер бўлишни хоҳласангиз 20 декабрь куни соат 13:00да Congress hallда Сизни кутамиз!

"Лидерлар китоби" нинг муаллифи Отабек Хасановга саволларингизни шу ерда ёзиб қолдиринг.

https://forms.gle/cdodBySTbaBVuG8q7

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/kelajaklideri
2.5K views16:51
Ochish/sharhlash
2021-12-18 06:00:05 КЎПРИК

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…


Азизлар, икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.
139 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-17 06:58:32 #Диққат

"Сиёсий-маърифат соати" бошланди!

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
3.9K views03:58
Ochish/sharhlash
2021-12-17 06:00:05 ​​Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...
5.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:25:55
Лидерлар китобининг 6-тиражи нашрдан чиқди.

Кимларга тавсия қилинади:

Оиласида, карьерасида ва жамиятда юксак муваффақиятларга эришмоқчи бўлганлар учун ЛИДЕРЛАР китобини тавсия этамиз.

Сотиб олувчилар учун:
+998 98 1231060 Абдуғофир (Нашриёт раҳбари)
4.7K viewsedited  08:25
Ochish/sharhlash
2021-12-16 07:28:47 ​​РОСТГЎЙЛИК

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2 та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Фарзандларимизни болалигидан тўғрилик ва ростгўйликка ўргатайлик!
11.8K views04:28
Ochish/sharhlash