Get Mystery Box with random crypto!

Қимматли кадрларни топиш қийин, лекин уларни йўқотмаслик ундан | LIDERLAR

Қимматли кадрларни топиш қийин, лекин уларни йўқотмаслик ундан ҳам қийин Aйниқса, раҳбар 6 та асосий хатодан 1 ёки бир нечтасига мунтазам равишда йўл қўйса:

Ҳаддан ортиқ иш юклаш
Ҳаддан ортиқ иш юкланган ходим тезда ишдан совийди. Кўнгли совиб борар экан, иш унумдорлиги ҳам йўқолади. Ишдан совиганини сезганда, нафақат жаҳли чиқади, балки ишларини жуда ёмон бажараётганини ҳам сезади. Натижа битта — ишдан кетиш.

Яхши бажарилган иш учун эътироф ва мукофотларнинг йўқлиги
Ҳеч ким барча ҳаракатлари «ўзи шундай бўлиши керак» деб қабул қилинишини ва раҳбариятнинг эътиборига лойиқ эмаслигини ҳис қилишни хоҳламайди. Эътибордан четда қолган меҳнаткашлар ўз ҳаракатлари учун ҳеч бўлмаганда илиқ сўз айтиладиган жойдан кетишмайди.

Инсонийлик ва ғамхўрликнинг йўқлиги
Ҳаётда ҳар хил вазиятлар бўлади: касаллик, жароҳат, уйда муаммолар. Буларнинг барчаси иш унумдорлигига таъсир қилади. Бундай вазиятда ғамхўр раҳбар қўл остидагиларнинг аҳволи, ёрдам керакми ёки йўқлиги ҳақида қайғурса, бефарқ раҳбар эса бепарво ўтиб кетади. Ходимнинг эса кўнгли оғрийди.

Мажбуриятларни бажармаслик.
Март ойида меҳнат таътили ваъда қилдингиз ва бермадингизми? Маошга бонуслар бўлади деб, унутиб қўйдингизми? Буларнинг барчаси ходимлар раҳбарга бўлган ҳурмат ҳиссини йўқотишлари ва тез орада эшикни тарс ёпиб, кетиб қолишларига сабаб бўлади.

Номақбул мутахассисларни ёллаш — чин дилдан меҳнат қилаётган ходим четда қолиб, раҳбар ўз ўринбосари лавозимига мутлақо тўғри келмайдиган одамни ёки ҳатто қариндошни таклиф қилишини кўриш ёқимсиз ҳолат.

Ўқитишларнинг йўқлиги — ўсиш йўқ, янги вазифалар йўқ, янги билимлар йўқ бўлса, иш тезда зерикарли машғулот ва қочиб кетиш истагини уйғотадиган омонат ботқоққа айланади.

@liderlar1