Get Mystery Box with random crypto!

Мажбурий ижро бюроси расмий муносабати Ўрганиш ишларидан ижро | Kompromatuzb

Мажбурий ижро бюроси расмий муносабати

Ўрганиш ишларидан ижро юритувининг ҳаққонийлиги учун хизмат қилади

Жорий йилнинг 20 апрель куни Telegram тармоғининг Kompromatuzb каналида Мажбурий ижро бюроси Ҳисоб палатаси тафтишчилари томонидан текширилаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Жорий йилнинг март ойи якунидан бошлаб ҳақиқатдан ҳам Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Тошкент шаҳар ҳам Тошкент вилоят бошқармаларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишда, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими, ижро ҳужжатларини тузишда қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш ва суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратилиши, ижро ҳужжатларини асоссиз қайтариш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда маблағларнинг ундирилиши ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад, суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш орқали фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини амалда тиклаш, ижро юритуви ҳаққонийлигини оширишга қаратилган.

Бу каби ўрганишлар йўл қўйилиши мумкин бўлган камчилик ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга ҳамда иш фаолиятнинг самарали олиб борилиш учун хизмат қилади.

Маълумот учун: қарздорлик эвазига мол-мулкларнинг хатланиши бу қонуний олиб бориладиган ижро ҳаракати ва бу жараёнда мол-мулк эгаси(қарздор) иштирок этади, у ҳам қайсидир маънода қарздорликни қопланишига манфаатдор бўлади.

Мол-мулкларнинг баҳоланиши ҳақида ҳам томонлар хабардор қилинади, сотилиши эса, электрон онлайн-аукцион савдоларида амалга оширилади.

Хабарда келтирилган ноқонуний одамларнинг уйидан олиб чиқиб кетган ноқонуний нарсалар ва ижро учун ундирилиб ғазнага тўланмаган маблағлар бу коррупцион ҳолат деб баҳоланиб, ходимларга қатъий чора кўрилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг тезкор жавоби учун @kompromatuzb номидан Бюро раҳбарияти ва Ахборот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.

“Туяқуш” усулидан фойдаланаётган
ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг матбуот котиблари Фаррух Ташпўлатовдан ўрнак олишларини маслаҳат берамиз.

@kompromatuzb