Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчи қизларга уятсиз бузуқ ҳ | Kompromatuzb

Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчи қизларга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилган ўқитувчи 59 ёшли эркак психолог “жинни бўлиб чиқди”!

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи Азад Гасанов вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи А.Гасанов шаҳар клиник психиотрия шифохонасига жойлаштирилган.

Энди бу шифохонадан Гасанов чиқмаса керак, уни яхшилаб даволаш керак, узоқ даволаш керак. Балки, “букрини гўр тўғирлар”.

Ҳа айтмоқчи видеони кўрдингларми, ўзи?! Илтимос фақат тарқатманглар!

@kompromatuzb