Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда бугун бўлган ўлим ҳолати юзасидан журналистлар ўрган | Kompromatuzb

Тошкентда бугун бўлган ўлим ҳолати юзасидан журналистлар ўрганиш ўтказиш учун воқеа жойи атрофига боришади

Бу ерда ўзини Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари деб таништирган “олиптача”нинг “осмонга сакраши”ни қаранг.

Аслида ҳамма прокурор шунақа, сёмка бўлмаяпти деб ўйлади бу валломат. Камера қаршисида “мушукча”га айланиб оладиган прокурорларнинг камера ортидаги башараси шунақа. Ички ишлар ходимлари билан муносабатини кўринг буларни, ер қилиб ташлайди. Халқнику қўяверинг.

Хуллас “ит бўлур эшшак бўлур, асло бўлмас одами” деган нақл бежизга айтилмаган. Рашид Қодировдан қолган қони қўшилмаслар кўп ҳали, тизимда.

Президент Шавкат Мирзиёев бир йиғилишда фамилиясини ёзишни билмайди, таниш-билиш қилиб кириб олган деганда, ҳойнаҳой шу прокурорчани (бўлим бошлиғи ўринбосари-яхшиям бўлим бошлғимас) назарда тутган бўлса не ажаб!

Бўлим бошлиғи ўринбосарчаси шунақа бўлса бўлим бошлиғи, ўринбосар, биринчи ўринбосар, бошлиқни тасаввур қилаверинг.

@kompromatuzb