Get Mystery Box with random crypto!

​​Мурод Муҳаммад Дўстнинг 'Лолазор' романини ўқишни бошладим. | Kitobxon kundaligi

​​Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Лолазор" романини ўқишни бошладим. Энг яхши ўзбек романларидан ва балки энг яхшиси деб ҳам таъриф беришади. Кўплаб адабиётшунослар, танқидчилар эътирофига сазовор бўлган асар. 1990 йил адиб шу асари учун Хамза номидаги мукофтни ҳам олган экан. Ўзи шунақа эътирфоларни эшитганим учун ҳам ўқишга қизиққандим. Муаллиф ҳам қизиқарли шаҳс, ўша пайтлар И. Каримов матбуот котиби ҳам бўлган. Кейинроқ сиёсатдан ҳам кетди, жамоатчилик назаридан ҳам бир мунча четга кетгандай бўлди.

Романнинг бошланиши маиший муаммоларга бағишлангандай туюлади. Муносабатлар, турғунлик даври одамлари, адабий жараёнларга назар солса бўлади. Лекин ҳарактерлар бор. Қаҳрамонларнинг ҳар бирининг ўз шаҳсияти, қарашлари ажралиб туради. Мавжуд орамиздаги одамлар тасвирлангандай туюлади. Асардан ҳали кўп нарса кутаяпман лекин, кўпчилик турлича талқин қилар экан. Ўқиганлар бўлса фикрларни изоҳда қолдирса ҳам ҳурсанд бўлардим

@kitoblog