Get Mystery Box with random crypto!

Инкузартнинг бугунги Путин-Зелинский расмидан кейин кўплар тан | Kitobxon kundaligi

Инкузартнинг бугунги Путин-Зелинский расмидан кейин кўплар танқид қилишни бошлади. Бўлди мен учун унинг ижоди тўхтади, дейишмоқда. Қизиқ, аслида Инкузарт бу ерда аниқ бир томон тарафини олмаган. У шунчаки "Ҳақиқат қайси томондан қарашга боғлиқ демоқда" ҳолос. Аҳир орамизда Путин ҳақ деб билувчилар сон мингта ку, улардан ҳам юз ўгирамиз-ми?

Бу ҳам майли. Аҳир ўзимиз эмасмидик ижодкорларни шаҳсиятига эмас, ижодига қараб баҳолаймиз деган. Кечагина ёзувчи Ҳолид Ҳусайний фарзанди трансгендер эканидан фахрланиши, фарзандини қўллаб қуватлашини айтганда буни тўғри қабул қилганлар, уни асарлари учун яхши кўраверадиганлар бугун Инкузартни сазойи қилмоқда. Мана асл башараси дейилмоқда. Қизиқ, яна шаҳсиятга ўтяпмиз ёки сиёсий қарашлар ижодга тўсқинлик қилаверармикин. Ундай десак бундай ижодкор, адиблар ҳам кўп ку. Қизиқ ҳақиқат ким томонда, стандартларимиз эса 2 хил.

@kitoblog