Get Mystery Box with random crypto!

Бир бой киши маҳалласида ўзи учун катта қаср қурдирди. Қаср би | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Бир бой киши маҳалласида ўзи учун катта қаср қурдирди. Қаср битганидан кейин бутун маҳалла аҳлини чақириб, дастурхон ёзиб зиёфат берди. Зиёфат дастурхонига қарию-ёш, хотину-эркак, ақиллию-девона барча-барчани даъват этди. Ҳар бир маҳалла-кўчанинг "девона"си бўлганидек, бу маҳалланинг ҳам бир "девона" (хароботий) си бор эди. Зиёфат тугагандан сўнг аҳоли тарқалар экан, бой хизматкорларига:
-"Девонага айтинглар, бу қасрдан кўнглига ёққан нарсани олсин!", деб буюрди. Девонанинг кўзи боғда боғлаб қўйилган оппоқ отга тушди, ва:
-"Мана шу отни истайман", деди. У от эса бойнинг энг севимли отларидан эди. Шу сабабдан бой:
-"Йўқ, бўлмайди! Бошқа нарсани истасин!", деди.
Девона ҳам худди бой билан ўчакишгандай, оқ отни талаб қилиб туриб олди. Бой ҳам қатъиятлик билан:
-"Йўқ, бу от ҳеч кимга берилмайди!", деди...
Зиёфат тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалаётган эди. Девона қасрдан ғамгин ва паришон ҳолда чиқиб кетаётиб, ўзига ўзи бир нарсалар деб ғўлдирар эди. "Девона"нинг ўзининг бундай тутиши бойнинг эътиборини тортди ва хизматкорларига:
-"Бориб эшитиб кўрингларчи, бу "девона" нималар деб ғўлдираётган экан?", деди. У тинмасдан ушбу сўзларни такрорлар эди:
-"Эй Аллоҳ, Сен истаганингда, у берган бўлар эди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?!" ...
Хизматкорлар девонанинг айтган сўзларини бориб бойга етказишди. Шунда бой:
-"Уни тезда орқага қайтаринглар ва истаган оқ отини бериб, уни хурсанд қилинглар!", деди. Отни унга беришди. Девона қўлида ўзи истаган оқ отни жиловини ушлаганча қасрдан чиқиб кетар экан, яна айни шаклда бир нарсаларни ғўлдираб кетаётган эди...
Бой ҳайрон бўлиб, яна хизматкорларига:
-" Бориб эшитиб кўрингларчи, бу сафар яна нималар деяётган экан?", деб буюрди. Хизматкорлар бойнинг олдига югуриб келиб, ҳайрат билан шундай дейишди:
-"Биласизми хўжайин, у нима деди?!
Хўш, нима деди?
Эй Аллоҳ! Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?!
Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермасин?!
Етарки, Сен истагин Роббим!"...

Ҳар нарсага куч-қудрати етган Зот, мутлақо беради. Ё бериб туриб беради, ёки бермай туриб беради.
Роббим сендан юбориладиган ҳар бир яхшиликка муҳтожмиз.
Улуғ кунда, улуғ лаҳзаларда улуғ жойларда бизларни маҳрум қилма!


@Jaloliddinrumiyy