Get Mystery Box with random crypto!

​​УМРНИ УЗАЙТИРГАН АМАЛ Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон ал | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

​​УМРНИ УЗАЙТИРГАН АМАЛ

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.

«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy