Get Mystery Box with random crypto!

БАЪЗИ ЗАРАРЛАР АСЛИДА ФОЙДАЛИДИР Вилям Жемс айтади: 'Мусибат | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

БАЪЗИ ЗАРАРЛАР АСЛИДА ФОЙДАЛИДИР

Вилям Жемс айтади: "Мусибатларимиз бизга ўзимиз кутмаган даражада ёрдам беради. Агар Достоевский ва Толстой қайғули ҳаёт кечиришмаганида барҳаёт асарлар ёзмаган бўлишар эди. Етимлик, кўзи ожизлик, ғариблик ва камбағаллик уларнинг камолотлари, муваффақиятлари ва ижодий юксалишларига асосий сабаб бўлиб ҳизмат қилди".

Шеър:
Аллоҳ баъзан қилар балони неъмат,
Гоҳо қилиб қўяр неъматни офат.
Айримлар мол-дунё, фарзанд ортидан,
Топганлари бўлар фақат касофат.

"Бас, сизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Аллоҳ ўша нарсалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоб-уқубатга солишни истайди, холос" (Тавба сураси, 55-оят).

Имом ибн Асир "Жомиъул усул" ва "Ниҳоя" каби гўзал асарларини юра олмасдан ўтириб қолганларида ёзган.

Имом Сарахсий ўн беш жилдлик машҳур "Мабсут" китобини қудуқда ҳибс қилиб қўйилганларида ёзган.

Ибнул Қайюм "Зодул маъод" китобини мусофирликда ёзган.

Имом Қуртубий "Саҳиҳи Муслим"га шарҳни кемада ёзган.

Аллома Ҳарроний кўпгина фатволарини қамоқдалигида ёзган.

Муҳаддислар юз минглаб ҳадисларни камбағаллик ва ғарибликда жамлашган.

Солиҳлардан бири айтишича, у қамоқдалик пайтида Қуръони каримнинг барчасини ёд олиб, қирқ жилд китоб ўқиган.

Тоҳа Ҳусайн эсдаликлари ва таснифотларини кўзи ожиз бўлиб қолгач битди.
Қанчадан-қанча фаросатли кишилар умматга мансабидан четлаштирилганидан сўнг олдингидан кўра кўпроқ илм-маърифат таратди.

Шеър:
Не-не машаққатлар бўлди-ку осон,
Қийналдинг, сўнг афзал айлади Раҳмон.

Фрэнсис Бэкон: "Фалсафадан озгина хабардор бўлиш инсонни даҳрийликка мойил қилади. Лекин фалсафани чуқур ўрганиш эса инсон ақлини динга яқин қилади", дейди.

"(Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар" (Анкабут сураси, 43-оят).
"Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур" (Фотир сураси, 28-оят).
"Илм ва имон ато этилган зотлар айтадилар: "Аниққи, сизлар Аллоҳ (Лавҳул Маҳфузда) ёзиб қўйганидек тирилиш кунигача турдинглар. Бас, мана шу тирилиш кунидир" (Рум сураси, 56-оят).

"(Эй Муҳаммад! Мушрикларга) айтинг: "Мен сизларга фақат биргина нарсани - Аллоҳ учун жуфт ҳолда ва якка ҳолингизда туринглар, сўнгра тафаккур қилинглар, деб насиҳат қилурман" (Сабаъ сураси, 46-оят).

Доктор Брил: "Ҳақиқий мўминга нафс касалликлари етмайди", дейди.

"Албатта имон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилади"
(Марям сураси, 96-оят).

"Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз..." (Наҳл сураси, 97-оят).

"Дарҳақиқат, Аллоҳ имон келтирган зотларни Тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир" (Ҳаж сураси, 54-оят).

"Ўкинма" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy