Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 66.41K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Advertising_bloggers

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-01-26 12:22:25
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, одамларни босиб кетди

Ўзбекистонлик 58 ёшли ҳайдовчи Норқул.С қаттиқ чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотиб, пиёдаларни босиб кетган. Ҳодиса қибатида 5 киши жароҳатланган, уларнинг бир нафари оғир аҳволда. Ҳайдовчи қўлга олинган.

@Insideruzbek
14.1K views09:22
Ochish/sharhlash
2024-01-26 10:31:23
Андижон ҳокими фойдаланадиган автомобил давлат рақамини ечиб ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда РАА 267 давлат рақам белгисини ечиб ҳаракатланаётган номаълум шахснинг видеоси тарқалди. Ушбу давлат рақам белгиси эса Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга хизмат қилувчи «Прадо»га тегишли.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, автомобилнинг давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

@Insideruzbek
13.6K views07:31
Ochish/sharhlash
2024-01-26 09:50:59
АҚШда маҳбус биринчи марта азот ёрдамида қатл қилинди

Алабама штатида, 1988 йилда бир аёл ўлдирган 58 ёшли қотил Кеннет Смит азот ёрдамида қатл қилинди. Уни 2022 йилда ҳам ўлимга олиб келадиган инексия йўли билан қатл қилишга уринишган, бироқ у муваффақиятсизликка учраган.

Қатл жараёнини кузатган журналистларга кўра, жараён 22 дақиқа давом этган. Азот фаоллашгандан сўнг, эркак икки дақиқача қалтираб, стулда чайқала бошлаган, кейин нафас олиши секинашган, жони узилишидан олдин эса бир неча дақиқа чуқур нафас олган.

Смитнинг адвокатлари ушбу усулни шавқатсиз деб атаган.

@Insideruzbek
13.9K views06:50
Ochish/sharhlash
2024-01-25 14:31:56
Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги маҳаллаларнинг бирига ярим сантиметрлик асфальт ётқизилди

Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, улар маҳалла йўлини асфальт қилиш имкониятини Open Budget орқали ютиб олишган.

@Insideruzbek
12.9K views11:31
Ochish/sharhlash
2024-01-24 22:04:24
Россия пропагандасига қарши кураш Ўзбекистондаги телеканалларга ҳам кўчмоқда

Ушбу телеканалда тайёрланган кўрсатув «1917 йилгача ўзбек миллати бўлмагани» ҳақида гапирган россиялик тарихчига бағишланган.

@Insideruzbek
15.2K views19:04
Ochish/sharhlash
2024-01-24 21:33:37
Аёл кишини калтаклаш ҳақида видео олган блогерлар узр сўраб чиқди

Улар видеода гендер тенглиги қонунининг бузилиши ҳолати мавжудлигини тан олишди ва келажакда бошқа бунақа видео олмасликка ваъда беришди.

@Insideruzbek
13.0K views18:33
Ochish/sharhlash
2024-01-22 17:48:58
Тошкентдаги ҳавонинг ифлосланишига вилоятликлар сабабчими?

@Insideruzbek
13.3K views14:48
Ochish/sharhlash
2024-01-22 16:52:56
Тошкент вилоятида икки эркак "жин чиқариш" пайтида бир аёлни ўлдириб қўйди

Оққўрғон туманида 35 ёшли ва 44 ёшли икки эркак жин чиқариш маросимида бир аёлни эҳтиётсизлик оқибатида ўлдириб қўйган.

Судланувчиларнинг сўзларига кўра, улар аёлга бир соат давомида дуолар ўқиган, аммо "иш қийин бўлганлиги сабабли" улар занжир, болға каби буюмлардан фойдаланишга мажбур бўлишган. Маросимда аёлнинг қариндошлари, шу жумладан унинг эри ҳам қатнашган. Жабрланувчи қийноқлардан омон қолмаган ва кўплаб қовурға синиши, аъзоларнинг ёрилиши ва ички қон кетиши натижасида вафот этган.

Эркакларнинг бирига 3 йил, иккинчисига эса 2,5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@Insideruzbek
15.9K views13:52
Ochish/sharhlash
2024-01-22 16:04:29
Пойтахтда 1 сотих ернинг нархи ўртача 362 млн сўм атрофида баҳоланмоқда

Марказий банкнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида 2022 йилда 1 сотих ернинг ўртача нархи 263 млн сўм бўлган бўлса, бугунга келиб унинг нархи 362 млн сўмга кўтарилган.

Шунингдек, уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1 212 долларга етган (2022 йилда 933 доллар).

@Insideruzbek
12.8K views13:04
Ochish/sharhlash
2024-01-19 19:38:19
Екатеринбургдаги рейд вақтида мигрантлар ўрмалаб юришга мажбурланди

Эълон қилинган видео ва фотосуратларда одамлар турнақатор бўлиб ўрмалаб юришга ва тиз чўкиб туришга мажбур қилинганини кўриш мумкин. Видео муаллифлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари устидан текширив ўтказишни сўраган.

Рейд якунларига кўра 150 кишидан 8 нафари депортация қилинган. Яна 4 кишига ҳарбий хизматга чақирув қоғози топширилган.

@Insideruzbek
14.8K views16:38
Ochish/sharhlash