Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 64.78K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @insideradmin

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2024-02-06 12:45:23
Истанбулдаги суд биносига эркак ва аёл қуролли ҳужум уюштирди

Ҳужум натижасида беш киши, жумладан уч нафар полициячи яраланган. Ҳужумчилар ўша жойнинг ўзида йўқ қилинган.

@Insideruzbek
13.5K views09:45
Ochish/sharhlash
2024-02-04 17:35:02
Термиз шаҳрига оғир вазнли юк машиналарининг кириши чекланди

Термиз шаҳри юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган машиналар ҳаракатланиши тўлиқ чекланган биринчи шаҳар бўлди. Энди шаҳарга ушбу машиналар фақатгина тегишли ташкилотлар рухсати билан кира олади.

@Insideruzbek
13.4K views14:35
Ochish/sharhlash
2024-02-04 15:44:49
Самарқанд вилоятидаги Ургут туманинг бир нечта ҳудудларида 30-40 смлик қор ёғиб ўтди

@Insideruzbek
13.2K views12:44
Ochish/sharhlash
2024-02-04 11:05:48
Фарғонада метан газга навбат талашиш оқибатида бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса 3 феврал куни Данғара туманидаги Олтиқуш маҳалласида содир бўлган. Жанжал оқибатида 22 ёшли йигитнинг миясига қон қуйилиб ҳалок бўлган.

Ҳозирча ушбу ҳолатга расмий муносабат берилгани йўқ.

Сўнги кунларда Фарғона водийсида газ ва бензин танқислиги кузатилмоқда. Заправкаларда узундан узоқ навбатлар ҳосил бўлган.

@Insideruzbek
16.8K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2024-02-03 17:34:52
Россияга иш излаб бориш шарт эмас. Корея 100 минг ўзбекистонликни ишга олмоқчи

Корея Республикаси E-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та
Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун)
Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 феврал кунлари амалга оширилади.

@Insideruzbek
18.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2024-02-03 17:08:10
Ёзишларича, Тошкентнинг энг марказий қисмидаги сотихи 100-150 минг доллардан қимматроқ бўлган яшил ҳудуд, устав капитали 6 млн сўм бўлган, фаолият тури қумсувоқ деб кўрсатилган фирмага қурилиш учун берилибди. Савдо қиймати маълум эмас.

@Insideruzbek
16.1K views14:08
Ochish/sharhlash
2024-02-03 16:59:02
“Сувчилар мактаби”нинг иккинчи босқичи

Агробанк ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби”нинг 2-босқичи бошланди. Биринчи босқичда 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилган эди.

Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания ва Хитой давлатларининг тажрибалари ўрганилди ва улардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб ўқув дастурлари ишлаб чиқарилди.
12.9K views13:59
Ochish/sharhlash
2024-02-03 13:25:48
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Бишкек ИЕСдаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон томони Андижондан Ўшга суюлтирилган газ баллонлари етказиб беради.

@Insideruzbek
14.9K viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2024-02-03 12:29:58
Экология вазирлиги текшириб, 31 январда жарима солиб кетган Тошкент ИЭС пойтахтни заҳарлашда давом этмоқда.

@Insideruzbek
14.0K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-02-02 22:03:30
Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январ қайд этилди

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг январ ойида ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-4 даражага юқори бўлди, ҳудудларда барқарор қор қоплами шаклланмади, қорнинг қалинлиги 5-7 сантиметрдан кўп бўлмади. Фарғона водийсининг текисликларида эса умуман қор қоплами ҳосил бўлмади ва шу тариқа Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январлардан бири қайд этилди.

@Insideruzbek
15.2K views19:03
Ochish/sharhlash