Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 64.78K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @insideradmin

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2024-02-02 20:23:48
Жанубий Корея 100 мингга яқин ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда

Илк бор Кореяга 2024 йилда ишга юбориш учун 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Ишлаб чиқариш;
Қишлоқ хўжалиги;
Хизмат кўрсатиш;
Қурилиш соҳаларида ишлаш истагида бўлганлар ушбу танловга жалб этилади.

Ойлик маош ўртача 2000—2500 АҚШ долларини ташкил этади.

@Insideruzbek
18.8K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2024-02-02 06:30:49
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Magic City'ни куёвига сотган

Маълумотларга кўра, Ортиқхўжаев сотиб юборган Magic City'га бугунги кунда унинг куёви бўлмиш Алишер Абдувоҳидовга тегишли компания эгалик қилмоқда. Бундан кўринадики, Ортиқхўжаев ҳокимлик даврида халқники бўлган Миллий боғда Magic City қуриб, уни куёвига ўтказиб берган.

Алишер Абдувоҳидов эса президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўғли ҳисобланади.

@Insideruzbek
15.7K views03:30
Ochish/sharhlash
2024-02-02 06:01:41
Қашқадарёда номаълум тадбиркор муҳтожларга 14 та янги уй совға қилди

Косон туманида ўзини ошкор қилишни истамаган тадбиркор 14 миллиард сўм пул сарфлаган ҳолда 14 та уй қурган ва уларни муҳтожларга, хусусан боқувчисини йўқотган аёлларга совға қилган.

@Insideruzbek
14.6K views03:01
Ochish/sharhlash
2024-02-01 19:01:02
Салом Февраль!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат Аъзо бўлиш
13.6K views16:01
Ochish/sharhlash
2024-02-01 18:59:35
Тошкентда ИИБ ходимлари пиротехника кўтарган ёш болани мажбурлаб олиб кетди

Воқеа янги йил арафасида рўй берган ва Чилонзор ҳудудидан 102 рақамига пиротехника воситаларидан фойдаланилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Икки ходим етиб борганида 10 ёшли ушбу боладан ташқари бошқа болалар қочиб кетган. Бола эса суҳбат вақти ходимларни ҳақорат қилган. Уни кўздан кечиришганда ёнидан пиротехника воситалари чиққан ва шу тариқа у мажбуран олиб кетилган.

@Insideruzbek
13.2K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-02-01 16:48:19
Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманида кучли қор бўрони кузатилмоқда. Бунинг натижасида кўплаб ЙТҲлар содир бўлган

@Insideruzbek
14.2K views13:48
Ochish/sharhlash
2024-01-27 21:58:57
Тошкентда эвакуаторда кетаётган Gentraʼга жарима ёзилди

Автомобил эгасига эвакуатор устида кетаётиб тезликни оширгани учун 340 минг сўмлик жарима белгиланган.

@Insideruzbek
14.3K views18:58
Ochish/sharhlash
2024-01-27 19:13:21
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Дўконхона қишлоғида бугун 1 метрга яқин қор ёғди

@Insideruzbek
13.3K viewsedited  16:13
Ochish/sharhlash
2024-01-27 14:36:56
Бугундан Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси билан БААда машина ҳайдаш мумкин

Ўтган йилнинг декабридан икки давлат ички ишлар вазирлари шундай меморандум имзолаганди.

Юқоридаги инфографикада Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси қаерларда ўтиши акс этган.

@insideruzbek
13.7K views11:36
Ochish/sharhlash
2024-01-27 12:04:01
Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Марғилон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг бир хонадонида истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва 6, 4 ва 2 ёшли набиралари ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

@insideruzbek
13.1K views09:04
Ochish/sharhlash