Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 66.41K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Advertising_bloggers

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2024-01-01 11:57:36
Япониянинг бутун шимолий-ғарбий соҳиллари бўйлаб цунами хавфи эълон қилинган.

@Insideruzbek
14.0K views08:57
Ochish/sharhlash
2024-01-01 11:40:05
Япония ғарбида 5,6 ва 7,4 магнитудали зилзилалар содир бўлди, кучли силкинишлар Осака ва Киотода сезилди

Расмийлар баландлиги 5 метргача бўлган цунами хавфини эълон қилди. Маҳаллий аҳолидан зудлик билан қирғоқбўйи ҳудудини тарк этишга ёки бинолар томларига чиқишга чақирилмоқда.

@Insideruzbek
14.6K views08:40
Ochish/sharhlash
2023-12-31 12:44:01 Ўзбекистонда 2023 йилда содир бўлган асосий воқеалар

Йил бошида аномал совуқ рўй берди ва мамлакатда жидий энергетик муаммолар юзага келди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинди.

Конституцияга ўзгартириш киритилди ва президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.

Муддатидан аввал президент сайлови ўтказилди. Сайловда Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан қайта сайланди.

Президент администрацияси тузилмаси ўзгартирилди ва Сардор Умрзоқов раҳбарликдан кетди.

Электр энергияси ва газ мустақиллиги учун ҳаракатлар бошланди.

Пенсия ва ойликлар бир йилда икки марта оширилди.

Тўрт йилда биринчи марта коммунал хизматлар учун нархлар оширилди.

Шаҳарларда рухсат этилган энг юқори тезлик 60 км/с этиб чекланди.

Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш учун 1000 та автобус ва электробус олиб келинди.

"Uzauto Motors" монополияси янада кескин тус олди.

65 нафар бола “Док-1 Макс” дорисидан заҳарланиб вафот этгани маълум бўлди. 450 нафар бола “Антиструмин” дорисидан заҳарланиб, касалхонага мурожаат қилди.

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича бош айбдор деб ҳисобланган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

Йил охирида коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасидаги оммавий қўлга олишлар бошланди.

@Insideruzbek
18.0K viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2023-12-31 10:22:44
Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаровнинг, ўзбекистонлик мусулмонларга янги йил байрамини нишонлаш бўйича фатвоси

Муфтийнинг таъкидлашича, ушбу ҳолат бўйича ҳар бир киши ўзининг мутлақо шахсий танловини қилишга ҳақли.

@Insideruzbek
26.8K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-12-31 09:05:57
Қозоғистонда янги йил арчаси ёқиб юборилди

Ушбу ҳолат бугун тонгда Тараз шаҳрида юз берган. Гумонланувчи сифатида 56 ёшли эркак полиция томонидан қўлга олинган.

@Insideruzbek
17.4K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-12-30 19:00:31
Салом, Янги йил!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман. Шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат Аъзо бўлиш
16.7K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-12-30 16:25:19
Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, келаётган ҳафта бошида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради ва ёғингарчилик кутилмайди. 1 январ куни жойларда +8, +13 даражагача, жанубий вилоятларда эса +17 даражагача илиқ ҳарорат кутилмоқда.

@Insideruzbek
17.1K views13:25
Ochish/sharhlash
2023-12-30 14:27:56
Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда қўлга олингани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди

Ҳозирда Туркияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик диний уламо Мубашшир Аҳмад Истанбулда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Уламога яқин бўлган инсонлар эса, ушбу хабарлар ваҳима кўтариш мақсадида тарқатилаётгани, Мубашшир Аҳмаднинг соғ-саломатлиги ва бироз дам олиш мақсадида тармоқлардан фойдаланмаётганини маълум қилди.

@Insideruzbek
16.0K views11:27
Ochish/sharhlash
2023-12-30 14:04:43
Вегетарианларнинг даҳшатли туши: Самарқандда "гўштли арча" ўрнатилди

Териси шилинган қўйлардан тикланган ушбу "арча" гўшт сотувчи дўкон ёнига ўрнатилган. Айтишларича, ушбу ҳолат Самарқандда бир неча йилдан бери анъанага айланган.

@Insideruzbek
17.7K viewsedited  11:04
Ochish/sharhlash
2023-12-29 19:57:57
Болаларни совуқда рақсга тушириш анъанаси давом этмоқда

29 декабрь куни Беруний тумани ҳокими Икрам Хидиров бошчилигидаги амалдорлар янги йил муносабати билан, юпун кийинган болаларнинг рақсини томоша қилди. Амалдорларнинг қалин кийинганига қараганда, Қорақалпоғистонда ҳаво анча совуқ.

@Insideruzbek
13.2K views16:57
Ochish/sharhlash