Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 66.41K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Advertising_bloggers

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-02-08 19:37:01
Тошкентда бодом гуллади, Зоминда эса бойчечак

@Insideruzbek
13.7K views16:37
Ochish/sharhlash
2024-02-06 18:17:25
МИБ кубалик аёлни турмуш ўртоғи билан яраштириб қўйди

Ўзбекистонлик эркак асли Куба давлатидан бўлган турмуш ўртоғига бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши зарур бўлган. Қарздорликни ундириш масаласи МИБга келиб тушганида эса эркак аёли билан ярашишга қарор қилган.

@Insideruzbek
13.4K views15:17
Ochish/sharhlash
2024-02-06 16:10:02
Ўзбекистонда яна бир ИЭС жаримага тортилди

Тошкент вилоятидаги Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси ҳавони зарарли моддалар билан ифлослантиргани ва экологияга етказган зарари учун 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўлаши белгиланди.

@Insideruzbek
13.5K views13:10
Ochish/sharhlash
2024-02-06 15:50:59
Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Москвада вафот этди

Валерий Атаев 1993-2004 йиллар оралиғида Ўзбекистон Энергетика вазири ҳамда бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. Кейинчалик унга нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш бўйича иш очилганидан сўнг Москвага қочиб кетиб, Россия фуқаролигини олган. Россия эса уни Ўзбекистонга топширишни хоҳламаган.

75 ёшли Атаев жорий йилнинг 2 феврал куни Москвадаги квартирасида жонсиз ҳолда топилган.

@Insideruzbek
12.9K viewsedited  12:50
Ochish/sharhlash
2024-02-06 12:45:23
Истанбулдаги суд биносига эркак ва аёл қуролли ҳужум уюштирди

Ҳужум натижасида беш киши, жумладан уч нафар полициячи яраланган. Ҳужумчилар ўша жойнинг ўзида йўқ қилинган.

@Insideruzbek
13.5K views09:45
Ochish/sharhlash
2024-02-04 17:35:02
Термиз шаҳрига оғир вазнли юк машиналарининг кириши чекланди

Термиз шаҳри юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган машиналар ҳаракатланиши тўлиқ чекланган биринчи шаҳар бўлди. Энди шаҳарга ушбу машиналар фақатгина тегишли ташкилотлар рухсати билан кира олади.

@Insideruzbek
13.4K views14:35
Ochish/sharhlash
2024-02-04 15:44:49
Самарқанд вилоятидаги Ургут туманинг бир нечта ҳудудларида 30-40 смлик қор ёғиб ўтди

@Insideruzbek
13.2K views12:44
Ochish/sharhlash
2024-02-04 11:05:48
Фарғонада метан газга навбат талашиш оқибатида бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса 3 феврал куни Данғара туманидаги Олтиқуш маҳалласида содир бўлган. Жанжал оқибатида 22 ёшли йигитнинг миясига қон қуйилиб ҳалок бўлган.

Ҳозирча ушбу ҳолатга расмий муносабат берилгани йўқ.

Сўнги кунларда Фарғона водийсида газ ва бензин танқислиги кузатилмоқда. Заправкаларда узундан узоқ навбатлар ҳосил бўлган.

@Insideruzbek
16.8K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2024-02-03 17:34:52
Россияга иш излаб бориш шарт эмас. Корея 100 минг ўзбекистонликни ишга олмоқчи

Корея Республикаси E-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та
Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун)
Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 феврал кунлари амалга оширилади.

@Insideruzbek
18.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2024-02-03 17:08:10
Ёзишларича, Тошкентнинг энг марказий қисмидаги сотихи 100-150 минг доллардан қимматроқ бўлган яшил ҳудуд, устав капитали 6 млн сўм бўлган, фаолият тури қумсувоқ деб кўрсатилган фирмага қурилиш учун берилибди. Савдо қиймати маълум эмас.

@Insideruzbek
16.1K views14:08
Ochish/sharhlash