Get Mystery Box with random crypto!

Илми таом

Telegram kanalining logotibi ilmi_taom — Илми таом И
Telegram kanalining logotibi ilmi_taom — Илми таом
Kanal manzili: @ilmi_taom
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 61.35K
Kanalning ta’rifi

Тўғри таомланиш ҳақида илмий-тиббий маълумотлар бериб борилади.
Реклама: @ti_ads

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-05 16:30:09
Қурбонлик қилиш кетма-кетлиги (расмда)

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: 
“Қурбонлигингиз олдида туриб, гувоҳ бўлинг. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади”, дедилар.
Шунда у (Фотима онамиз):
“Эй Аллоҳнинг Расули бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?” дедилар.
Шунда у зот:
“Биз ва барча мусулмонлар учун” дедилар” ("Мустадрак").

Манба: muslimaat.uz, mehrob.uz

@ilmi_taom
22.4K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-07-05 05:07:37
Эрталаб оч қоринга ичилган сув энг яхши шифодир

Қандли диабет, семизлик, гормонал мувозанат, артрит, аритмия, мигрень, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.

✓ Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради.
✓ Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!
✓ Бунда ошқозон ювилади ва кун давомида ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қиласиз.

@ilmi_taom
27.6K views02:07
Ochish/sharhlash
2022-07-04 16:30:46
Оёқ ва қўллар музлайдими? Қалқонсимон безда муаммо бўлиши мумкин.

Гипотироидизм жуда кенг тарқалган касаллик бўлиб, дастлабки босқичларда деярли белги бермайди.

Тез чарчоқ, шишларга мойиллик, вазн ортиши, ич қотиши, қуруқ тери, қўл ва оёқларни музлаши метаболизм учун муҳим бўлган гормонлар етишмаслигининг дастлабки белгиларидан биридир.

Кўпинча гипотироидизм қалқонсимон безнинг аутоиммун зарарланиши билан боғлиқ бўлади.

@ilmi_taom
21.7K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-07-04 11:56:30
Узоқ вақт витамин "D" етишмаслиги қуйидаги касалликлар ривожланиш хавфини оширади:

• қандли диабет
• гипертония
• семизлик
• сурункали яллиғланиш
• суяк-мушак тизими касалликлари
• онкология
• склероз
• псориаз
• оғир юқумли касалликлар
• инсульт
• миокард инфаркти

Қуёшли (ёз фаслида) кунларда витамин "D" қабул қилишни текин усули қуёш остида камида 15 дақиқадан 1,5 соатгача танани катта қисмини очиб юриш. Эрталаб соат 10:00 гача ва 17:00 дан кейин тобланиш тавсия қилинади.

Егуликлардан: треска балиғи жигарини ёғи, қўзиқорин, мол жигари, туҳум, сут маҳсулотлари асосий манбалари ҳисобланади.

@ilmi_taom
21.6K views08:56
Ochish/sharhlash
2022-07-04 08:00:24
Қора седана ичишни арзон усули

Бозорда зиравор сотадиганларда қора седанани килолаб сотади, буни биласиз. Иложи бўлса ўзингиз яшайдиган ҳудуд седанасини топинг организмда яхшироқ сўрилади.

Ярим ёки бир килограмм седанани олиб кофе-молкода ёки ҳовончада яхшилаб майдалайсиз. Шундай майдалангки уруғнинг пўсти бутун қолмасин. Сабаби уруғ бутун қолса умуман ҳазм бўлмай чиқиб кетади. 

Ун шаклига келтирилган қора седанани тўқ қоринга эрталаб ва кечқурун, 18 ёшдан катталар 1 ош қошиқдан, кичик ёшдагилар 1 чой қошиқдан ичиши керак. Давомийлиги 3 ойдан ошмагани маъқул, орада бир ой танаффус қилиб яна давом эттириш мумкин. Агар тенг миқдорда асал қўшиб ичсангиз янада яхши, аччиқ таъмини ҳам кесади.

1 кг қора седанани бозордаги тахминий бахоси 40,000 сўм бўлса керак. 1 кг қора седанани бир киши кунига 30 граммдан қабул қилса ҳам 30 кунга етади.

@ilmi_taom
21.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-07-04 05:07:54
Қора седана қабул қилишга қарши кўрсатмалар (Кимларга мумкин эмас?)

— билиар тизимни гиперкинетик бузилишида;
— ўткир гастрит (таъсирлантириш хусусиятига эга);
— турли генездаги диарея;
— тизимли ёки маҳаллий аллергия;
— коагулопатия (қон ивишини бузилишида);
— қондаги қанд миқдорини камайтирувчи камайтирувчи дорилар билан қўллаш мумкин эмас;
— ҳомиладорликда (силлиқ мушакларни қисқартириш хусусиятига эга, бу эса ҳомила тушиш хавфини оширади);
— инфаркт, инсульт, гипотонияда;
— буйрак ва ўт тоши касалликларида;
— эмизикли ва 3 ёшгача бўлган болаларга;
— индивидуал кўтара олмаслик.

Қора седана ичиб юрадиганларга тарқатинг, балки мумкин эмасдир!

@ilmi_taom
23.1K views02:07
Ochish/sharhlash
2022-07-03 20:01:35
Кам ухласангиз — кўп овқатланасиз

Катта ёшлиларнинг ярмидан кўпи керакли 7-9 соат ухлай олмайди. Бу жиддий оқибатларга олиб келади, жумладан: депрессия, диққатни йўқолиши ва семириб кетиш.

Уйқусиз одамлар лептин етишмаслиги натижасида 30% камроқ калорияларни ёқади, бу гормон мияга тўйиш ҳақида хабар беради.

Агар сиз етарлича ухламасангиз, танангиз етарли даражада лептин ишлаб чиқара олмайди. Бу метаболизмни бузади ва вазн ортишига олиб келади.

Уйқу ҳамма учун мутлақ зарурдир. Кунига бир ёки икки соат кам ухлашлик кўп муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

@ilmi_taom
22.4K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-07-03 16:30:23
Холестерин миқдорини баланд бўлишини асосий сабабларидан бири

Чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш — ҳатто диетада бўлсангиз ҳам, холестеринни пасайтиришга халақит беради.

Гап шундаки, алкоголь юқори зичликдаги липопротеинларни ("яхши" холестерин) тўлиқ ишлаб чиқаришга имкон бермайди, шунингдек, "ёмон" холестерин миқдорини оширади. Бундан ташқари, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш жигарга зарар етказади ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.

@ilmi_taom
20.6K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-07-03 14:07:37
Шакар жигарни "ўлдиради"

Рационда шакар миқдорининг юқори бўлиши алкоголсиз ёғли жигар касаллиги ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади. Жигар ҳужайралари кўп миқдорда ёғ тўплашни бошлайди ва нормал ишлашни тўхтатади.

Бу ҳолат яширин давом этиб, узоқ йиллар давомида ўнг тарафдаги оғирлик ва оғриқдан ташқари ҳеч қандай белгини сезмайди. Шу билан бирга шакар диабет, юрак хуружи ва инсульт хавфини ҳам оширади.

Баъзида жигарни ёғли дистрофияси агрессив шаклга — стеатогепатитга ўтиб кетади. Кейин ҳужайраларда яллиғланиш бошланиб, қўпол чандиқ тўқималари пайдо бўлади. Натижада, 5-12% одамларда цирроз ривожланади.

@ilmi_taom
21.7K views11:07
Ochish/sharhlash
2022-07-03 09:00:32
Суюқлик балансини сақлаш учун ўзимизни сув ичишга қандай ўргатишимиз керак?

Агар овқат ейишни хоҳласангиз, аввал сув ичинг. Баъзида организм очлик ва ташналикни чалкаштириб туради.

Кун давомида бир стакандан тоза сув ичишни одат қилинг: уйғонганингиздан сўнг, уйдан чиқишдан олдин, ётишдан олдин ва ҳоказо.

Оддий уй юмушларини бажараётганингизда ёки шунчаки телевизор кўраётганингизда ҳам ҳар доим ёнингизда сув идиши билан турсин.

Ҳар 2-3 соатда сув ичишни эслатиб турувчи иловадан ёки телефонингизни ўзидаги эслатмадан (будильник) фойдаланинг.

Расмда тана вазнингизга нисбатан меъёрда қанча сув ичиш кераклиги кўрсатилган.

@ilmi_taom
24.5K views06:00
Ochish/sharhlash