Get Mystery Box with random crypto!

Қора седана ичишни арзон усули Бозорда зиравор сотадиганларда | Илми таом

Қора седана ичишни арзон усули

Бозорда зиравор сотадиганларда қора седанани килолаб сотади, буни биласиз. Иложи бўлса ўзингиз яшайдиган ҳудуд седанасини топинг организмда яхшироқ сўрилади.

Ярим ёки бир килограмм седанани олиб кофе-молкода ёки ҳовончада яхшилаб майдалайсиз. Шундай майдалангки уруғнинг пўсти бутун қолмасин. Сабаби уруғ бутун қолса умуман ҳазм бўлмай чиқиб кетади. 

Ун шаклига келтирилган қора седанани тўқ қоринга эрталаб ва кечқурун, 18 ёшдан катталар 1 ош қошиқдан, кичик ёшдагилар 1 чой қошиқдан ичиши керак. Давомийлиги 3 ойдан ошмагани маъқул, орада бир ой танаффус қилиб яна давом эттириш мумкин. Агар тенг миқдорда асал қўшиб ичсангиз янада яхши, аччиқ таъмини ҳам кесади.

1 кг қора седанани бозордаги тахминий бахоси 40,000 сўм бўлса керак. 1 кг қора седанани бир киши кунига 30 граммдан қабул қилса ҳам 30 кунга етади.

@ilmi_taom