Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.71K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-07 12:00:00
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-04-07 09:00:00
#Биласизми

Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.5K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-04-06 10:30:00
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилган.

Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи (ТИФ ТН коди 1512) ҳамда аралаш ёғлардан (ТИФ ТН коди 1517 90 910 0) ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
12.8K views07:30
Ochish/sharhlash
2024-04-06 08:00:00
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари таризидаги маъмурий жазо қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

пенсия ёшига етган шахсларга;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

ҳомиладор аёлларга;

уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

доимий ишга эга шахсларга;

ҳарбий хизматчиларга.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
24.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-05 16:19:05
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-04-05 14:35:40
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2024-04-04 16:19:01
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.3K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-04-04 12:01:44
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.0K views09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:32:01
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.1K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-04-04 07:35:01
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши белгиланган.

Бунда:

ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати (тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;

касаначилик асосида кўчат етиштириш белгиланган схема бўйича амалга оширилади;

касаначилик асосида кўчат етиштиришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.1K views04:35
Ochish/sharhlash